Монополияга қарши курашиш қўмитаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама фаолиятини тартибга солиш бошқармаси 15 март- Халқаро истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кунига бағишлаб бошқарманинг маъмурий биносининг 3-қаватида (Қарши шаҳри, А.Темур кўчаси, 43-уй) 13 март куни соат 10:00 дан 13:00 гача оммавий-ахборот воситалари, кенг жамоатчилик, барча истеъмолчилар учун “ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ” тадбирини ўтказади.
Тадбир давомида ташриф буюрувчилар ҳудудий бошқарма, коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари, монополия субъектлари томонидан амалга оширилаётган ишлар билан танишиш, ўзларини қизиқтирган саволлариларига жавоб олишлари, муаммоларни бартараф этиш ва соҳаларни тартибга солиш бўйича ўз фикрлари ва таклифлари беришлари мумкин бўлади.
Мурожаат учун телефонлар: 75 225-11-17, 75 225-24-02.
Агентликнинг қисқа рақами ишонч телефони 1159.
5,872