Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти, Ангрен туманидаги сайилгоҳда – “Ўриндиқлар қўйилган, лекин бирорта ахлат қути йўқ” номли мақола эълон қилинган эди.
Мазкур мақолада: “Тошкент вилояти Ангрен шаҳридан мурожаат йўлламоқдамиз. Ўриндиқлар қўйилган, лекин бирорта ахлат қути йўқ. Шу сабаб ҳаммаёқни ахлат босиб кетган. Тўғри-да, қути бўлмагач, одамлар ахлатни қаерга ташлайди?! Ахлат қути қўйиш шунчалик қийинми?” – дейилади.
Ушбу видеони ижтимоий тармоқда жойлаштирган шахс кўрсатилган жойларга ахлат қутиларини ўрнатишни илтимос қилган ҳолда, Ангрен шаҳрини саранжон бўлишидан умид қилиб қолишини билдирган.
Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашаш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлиги томонидан мазкур ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Тошкент вилояти ҳокимияти мутасаддиларидан тегишли тушунтириш бериш ва амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот олиш учун сўров юборилди.
Мурожаатдаги ҳолат Тошкент вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ва Ангрен шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси билан ҳамкорликда ўрганилиб, мазкур жой Тошкент вилояти, Ангрен туманидаги сайилгоҳга тегишли эмаслиги, Ангрен шаҳридаги “Озодлик” МФЙ ҳудудидаги юриш йўлакчаси эканлиги ва ҳомий тадбиркорлар томонидан ўриндиқлар ўрнатиб берилганлиги аниқланди.
Фуқаро мурожаатидаги муаммони ечиш мақсадида, ўриндиқлар ёнига 4 та чиқинди қутилари ўрнатилиб, мазкур ҳудуд саранжонлиги таъминланди.
11,991