Қонун талабларига номувофиқ рекламалар олиб ташланади
Самарқанд вилояти Пайариқ туманининг Челак шаҳарчаси ҳудудида жойлаштирилган ташқи рекламаларнинг “Давлат тили ҳақида” ва “Реклама тўғрисида”ги Қонун талабларига мувофиқлиги бўйича ўрганишлар олиб борилди. Унда қонун талабларига жавоб бермайдиган 40 дан ортиқ лавҳаларни талабларга мослаштириш учун тадбиркорлик субъектларига огоҳлантириш хатлари ҳамда реклама воситаларини жойлаштиришда тегишли тартибда шартномалар тузиш лозимлиги тўғрисида тушунчалар берилди. Мазкур ўрганишлар Самарқанд вилояти…