Суюлтирилган углеводород газидан фойдаланишда қуйидагиларга йўл қўйилмайди

➡️ Ўзбошимчалик билан газлаштиришга, газдан фойдаланувчи ускунани мустақил равишда жойидан кўчириш, алмаштириш ва таъмирлашга; ➡️ Суюлтирилган углеводород газидан белгиланган мақсадлардан ташқари ҳамда хоналарни иситиш учун фойдаланишга; ➡️ Газдан фойдаланувчи ускуна ўрнатилган хоналарни норматив талабларга мувофиқ бўлмаган тарзда қайта режалаштиришга; ➡️ Суюлтирилган углеводород газининг сизиб чиқиши ҳолатини аниқлаш учун очиқ алангадан фойдаланишга йўл қўйилмайди; ➡️ Суюлтирилган…

Бекор қилинган концерт пули қачон қайтарилади?

Zivert ва Rasa концерт дастури жорий йилнинг 25 август куни ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, аммо карантин чекловлари сабабли бекор қилинган эди. Истеъмолчи мазкур концерт учун 2 та чиптани 150 минг сўмдан (жами 300 минг сўм) харид қилгани, бу ҳақда концерт ташкилотчилари “iTicket.uz” МЧЖга қилган мурожаатларига қарамай унга тўланган пул қайтарилмаган. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига тушган…

9 нафар шифокорга 33 миллион сумдандан ортиқ авиачипта пули қайтарилди

Навоий вилояти. 2020 йилнинг 25 февраль санасида 9 нафар шифокор “Тошкент-Деҳли” йўналишига 33 миллион 59 минг сўмга авиачипта харид қилишади. Шуни айтиб ўтиш керакки, бу парвоз учун “OMAD AVIA” МЧЖга қарашли авиакассадан чипталар сотиб олинади. Парвозни амалга ошириш санаси эса жорий йилнинг 24 март куни эди. Айнан шу даврда пандемия бошлангани сабабли барча авиақатновлар бекор…

Ҳаёт учун хавфли

Маълумки, кўп квартирали уйнинг йўлак эшиклари ва лифти носоз ҳолатда бўлиши хавфли.Уни ўз вақтида таъмирлаш, белгиланган муддатда алмаштириш зарур бўлади. Юнусобод туманида жойлашган уйлардан биридаги лифтнинг кабина эшиклари яхши очилмай қолган, чироқлари ёнмайди, лифт қаватлар оралиғидаги майдонда турмайди… таъмирланади икки-уч кундан сўнг яна ўша аҳвол. Аҳолининг юқори қаватларга чиқиш ва тушиши янада қийинлашиб кетди. Бундан…

ЗАМОНАВИЙ УЙ ҚУРУВЧИЛАРГА МУРОЖААТ: “ХАЛҚНИНГ “КЎЗИГА ЧЎП СУҚИШНИ” ҚАЧОН БАС ҚИЛАСИЗ?

Аввалги сонларда ҳам айни шу масалада истеъмолчиларнинг мурожаатлари ўрганилиб, ҳуқуқлари тиклангани ҳақида хабар бергандик. Иш бор жойда камчилик бўлиши табиий, албатта. Аммо… камчиликларга йўл қўймаслик учун янада жиддий эътибор ва ёндашув талаб қилинади. Гарчи аҳоли томонидан янги қурилаётган уйларнинг кам-кўсти ҳақида кунда-кунора ижтимоий тармоқларда хаволалар эълон қилинаётган бўлса-да, тизимда ҳали-ҳамон масъул органлар ишончига кириб мажбуриятни…

Қорақалпоғистон Республикаси. Нима сабабдан банк ўз мажбуриятларини бажармаяпти?

Истеъмолчи  2019 йилда акциядорлик тижорат ALOQABANKнинг Қорақалпоғистон филиали билан шартнома тузиб, 69 миллиондан ортиқ пулни кредит учун олдиндан тўлаб ўз мажбуриятини бажарди. Тузилган шартномага мувофиқ  банк кўп хонали квартира учун кредит суммасини  “AYDOS QURILIS MONTAJ” МЧЖ  корхонаси ҳисобига 10 кун ишида тўлаб бериши керак эди. Бу орада истеъмолчи  янги уйга кўчиб ҳам ўтди. Аммо банк…

Носоз телевизор янгисига алмаштириб берилди.

Илм-фан тараққиёти билан техника ривожи ҳам жадаллашиб бормоқда. Аксарият истеъмолчилар замон талабига мос энг охирги русумдаги телевизорлардан фойдаланишади, лекин шунча пулга телевизор сотиб оласиз-у, кафолат муддати тугамасдан ишдан чиқса, пуллар осмонга учиб кетаверадими? Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига “Call center” орқали фуқаронинг худдий шундай мазмундаги мурожаати келиб тушди.…

Наманган вилояти. Мўйнали кийимга етказилган зарар қопланди

Мўйнали кийимлар тозаланишига эҳтиёткорлик билан ёндошиш керак. Уларни фақат ихтисослашган кимёвий тозалаш  корхонасининг малакали мутахассислари ва махсус воситалар орқали амалга оширилиши керак. Акс ҳолда бундай кийимлар ўзига хос жозибадорлигини йўқотади. Истеъмолчи  А.С. Наманган шаҳрида жойлашган ЯТТ “Мамадалиева Муқаддас Мамаджоновна” кимёвий тозалаш корхонасига топширган мўйнали устки кийими билан шу ҳолат юзага келди. Белгиланган муддатда истеъмолчи қўлига…

Аҳоли электр энергияси ўчишидан хавотирланмайдиган бўлди

ЭЛEКТР ЭНEРГИЯСИ ЧEКЛОВЛАР ГРАФИГИГА ҚАТЪИЙ АМАЛ ҚИЛИНИШИ ШАРТ Айтайлик, бугунги кунда таъминотчи корхона электр энергиясини етказиб бериш бўйича чекловлар графигига амал қилмади. Бу ҳолат аввало қишли-қировли кунларда қанчадан-қанча аҳолига қийинчилик туғдиради, хонадонлардаги маиший техника жиҳозларининг «куйиб» қолишига ҳам олиб келиши тайин. «Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖнинг туман(шаҳар)лари томонидан шаҳар ва туман ҳокимликлари ҳамда Маҳалла ва…

ДОРИ РЕКЛАМАЛАРИ соат, календарь, соябон, брелок ва кулдон…ларда жойлаштирилмоқдами?

Алоҳида рецепт билан бериладиган дори воситаларини кўп учрайдиган буюмлар (соатлар, календарлар, соябонлар, брелоклар, кулдонлар, совғалар, канцелярия маҳсулотлари, идишлар, белгилар)да жойлаштириш тавсия этилмайди. Бу биринчи қоида. Асосий қоида бўйича шифокорнинг кўрсатмаси (рецепти) бўйича бериладиган дори воситалари ҳамда таркибида гиёҳвандлик воситалари ва (ёки) психотроп моддалари бўлган дори воситаларини реклама қилиш тақиқланади. Рецепт билан бериладиган дори-дармон воситаларининг рекламаси…