Истеъмолчига суғурта мукофотини тўланмаслигига сабаб нима?

Фарғона вилояти. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 24 июндаги “Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги 141-сонли қарорига асосан фуқаролар транспорт воситасига эгалик ҳуқуқи вужудга келган кундан эътиборан ўзининг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилдириши шартлиги белгиланган. Ушбу тартибга асосан Фарғона шаҳрида яшовчи фуқаро ҳам ўз транспортини…

ҚУВУР ТАЪМИРЛАНДИ, ИЧИМЛИК СУВИ ТАЪМИНОТИ ЯХШИЛАНДИ

Юнусобод тумани “Хиёбонтепа”  маҳалла фуқаролар йиғини ҳудуди 17 та кўчадан иборат бўлиб, 611 та якка тартибдаги хонадонлар ва 141 та кўп қаватли уйларда  3491 нафар аҳоли  истиқомат қилади. Бугунги кунда кўп қаватли уйларга “Кумуш булоқ” бошқарув сервис компанияси томонидан коммунал  хизматлар кўрсатиб келинмоқда. “Маҳаллабай” тизими асосида Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлининг ишчи гуруҳи мазкур маҳалла…

Янги қурилган уй можароси: уй қурувчи ваъдаларини бериб, истеъмолчиларнинг эътирозларини бажармасдан келган

Икки йил аввал Ерназар Алакўз кўчасида жойлашган иморатларнинг биридан кредит ҳисобидан харид қилинган намунали уйга кўчиб ўтган аҳоли уй қурувчи, яъни “PRIMA NUKUS” МЧЖ раҳбарига  кўп маротаба мурожаат қилган. Хонадондаги газ босимининг пастлиги, лойиҳа бўйича амалга оширилмаган қурилиш ишлари истеъмолчиларнинг мурожаатларига асос бўлган. Истеъмолчи  аҳоли номидан қурилишдаги камчиликларини қурувчи “PRIMA NUKUS” МЧЖ раҳбарига айтади. Жамият…

Харид қилган мебелим нуқсонли экан

Наманган вилояти Наманган шаҳрида фаолият юритаётган “Саркор мебель” савдо маркази истеъмолчига 18 000 000 сўмга  сотган мебелининг 3таси сифатсиз чиқди. Аммо истеъмолчи М.Ш. таъмирталаб мебеллар бўйича эътироз билдирганида унга амалий ёрдам берилмади. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Наманган вилояти ҳудудий тузилмаси томонидан М.Ш. мурожаати ўрганиб чиқилди.Мебель кўздан кечирилганда ҳақиқатан ҳам  мебелнинг учта жиҳози тортмалари яхши очилиб-ёпилмаслиги,…

Истеъмолчи олдиндан тўлови бор экан

Андижон вилояти Электр энергияси бўйича истеъмолчилар билан юзага келаётган муаммолардан бири ҳисоблагичларни алмаштириш жараёни билан боғлиқ. Андижон шаҳрида истиқомат қилувчи Ҳ.Н. билан ҳам шундай ҳолат юзага келди. Унинг хонадонига “Андижон Эски шаҳар” электр тармоқлари корхонаси томонидан янги ҳисоблагич ўрнатилди ва далолатнома тузилиб, эски ҳисоблагичида 210 кВт ҳақдорлиги борлиги расмийлаштирилди. Аммо шунга қарамай “Электр ҳисоб дастурида…

Контрафакт ва қалбаки маҳсулотлар ўртасидаги фарқлар

Контрафакт ва қалбаки маҳсулотлар ўртасидаги фарқлар Замонавий жамият фирибгарлик ва ноқонуний маҳсулот ишлаб чиқариш муаммосига тобора кўпроқ дуч келмоқда. Шубҳасиз, қонун доирасидан ташқарида ишлаб чиқарилган ва сотиладиган ҳар бир нарса адолатсиз рақобатнинг ўсишини рағбатлантиради ва истеъмолчига,умуман олганда мамлакат иқтисодиётига зарар етказиши мумкин. Шу билан бирга ноқонуний сотилган товарларга нисбатан “контрафакт” ва “қалбаки” (“сохталаштириш”) каби тушунчалар…

Кафолат муддатида таъмирланмаган иситгич

Наманган вилояти Бир йиллик кафолат муддати билан харид қилинган иситиш қурилмасининг носозлиги бўйича Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг “Call center” орқали қилган мурожати келиб тушган. Янгиқўрғон туманида истиқомат қилувчи М.Э.  675 000 сўмга Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган “Ballu” компанияси диллеридан иситгич сотиб олди. Аммо  янги  иситгич носозлиги сабабли ўзини вазифасини бажара олмади. Айнан қиш мавсумида…

Тарозига тортилгунча гўшт 58 минг сўм эди…

Бухоро вилояти. “Тўқимачи” деҳқон бозорида жойлашган савдо дўконларидан бирида гўшт нархлари турлича айтилаётгани аҳолининг ҳақли эътирозига олиб келгани ҳақида ижтимоий тармоқ саҳифаларида билдириб ўтилди.Унда билдирилишча, сотувчи томонидан 200 минг сўмлик гўшт тарозида ўлчанаётганда (сотувчи томонидан 1килограми 58 минг сўм эканлиги айтилган) қўшимча суяк қўшиб тортилган, устига-устак харидорга тўғри тушунтириш ўрнига қўпол муомалада бўлинган. Хўш, суякли…

Тугатилмай қолган қурилишлар. Аҳоли нега янги уйга кўчиб ўтолмади?

Кўпчилик чиройли, янги ва шинам уйда яшашни орзу қилишади. Аммо орзу ва умидлар баъзида ҳақиқатга тўғри келмай қолиши ачинарли. Ўтган ойнинг охирларида Нукус шаҳрининг бир нечта фуқаролари ёрдам сўраб Қорақалпоғистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Истеъмолчилар ҳуқуқларни ҳимоя қилиш ва реклама фаолиятини тартибга солиш бошқармасига мурожаат қилишди. Хусусан, аҳоли ипотека кредити асосида янги уй сотиб…

Республика бўйича 830 та истеъмолчи ҳуқуқи бузилди, зарар умумий миқдори 5 млрд сўмдан ортиқни ташкил этди.

Афсуски, айнан шунча миқдордаги истеъмолчилар автомобиль воситаларини кейинчалик сотиб олиш шарти билан ижарага бериш ёки лизинг бўйича хизматларни амалга ошириш орқали ноқонуний даромад олиш билан шуғулланган айрим тадбиркорлар фаолиятидан норози бўлиб мурожаат қолдиришган. Нима сабабдан шартномада истеъмолчи ҳуқуқлари ҳисобга олинмаган? Автомобиль воситаси ҳам, унга тўланган маблағ ҳам йуқ: одамларни алдашнинг схемаси қандай? Алданган истеъмолчилар кимга…