Электр тармоқдаги узилишлар

Аҳоли яшаш пунктларидаги трансформатор қурилмалари электр тармоқдаги кучланишни қабул қилиш, ўзгартириш ва тақсимлашга ҳамда истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб бериш учун хизмат қилади. Трансформатор ишида носозлик юзага келган ҳолатларда истеъмолчилар электр энергиясиз қолиши мумкин. Худди шундай муаммо, Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани, Афросиёб кўчасида яшовчи фуқароларни ҳам узоқ вақтлардан бери қийнаётганлиги, ваколатли ташкилотга қилинган кўп сонли мурожаатларга…

Онлайн дўкон орқали харид: маҳсулот ҳар доим ҳам сифатлими?

Замонавий ахборот технологиялари ривожланган бугунги даврда онлайн дўконлар орқали харидлар сони ҳам сезиларли даражада ошиб бормоқда. Қамаши туманида истиқомат қилувчи фуқаро Б.Х. “La SenYoRa” номли интернетдаги онлайн дўкондан елкани тўғри тутишга мўлжалланган корсет учун буюртма берган, аммо маҳсулот ҳеч қанча вақт ўтмасдан сифатсиз ҳолга келиб қолган. Мазкур муаммо бўйича мурожаатчи бир неча маротаба онлайн дўконга…

“DAMAS” НЕГА ҚАЙТА РАСМИЙЛАШТИРИЛДИ?

Тўғри, орзиқиб кутилган янги “Damas-2” ўз вақтида келтирилгандан ҳамма бирдек хурсанд бўлганди.Аммо бу кўтаринки кайфият эса фақат салондан уйгача давом этди, холос. Кўринишидан ҳеч бир камчилик сезилмаган “Damas”нинг нуқсони эса бир зумда намоён бўлди… Истеъмолчи вақтни бой бермай эртаси куниёқ бу ҳақда мурожаат қилиб, автомашинадаги нуқсонни бартараф этишларини билдиради. Аммо орадан икки ҳафта ўтса ҳамки,…

Замонавий автомат дарвоза бир ҳафта хизмат қилди

Қорақалпоғистон Республикаси. Истеъмолчи ҳуқуқлари эса қонуний тикланди Нукус туманида яшовчи истеъмолчи чиройли,  сифатли ва  энг асосийси  замонавий автомат дарвозага буюртма беради. Ўрнатилган масофадан бошқариш пультли дарвоза ўн тўрт миллион сўмдан ортиқ пулга харид қилинади ва бор-йўғи бир ҳафта хизмат қилади. Автомат дарвоза очилса ёпилмай, ёпилса очилмай қолади:  бунинг оқибатида автомашина гоҳ ичкарида, гоҳ ташқарида қолиб кетади.…

Расмий муносабат

2021 йилнинг 30 март  куни ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Қибрай тумани ҳудудидаги хонадонлар табиий газ таъминотидан узилиб қўйилганлиги ва қайта уланишда юзага келаётган муаммолар туфайли “Қибрайтумангаз” таъминоти корхонасида кўплаб аҳоли навбатда туриб муаммоси ҳал бўлмаётганлиги кескин муҳокамаларга сабаб бўлди. Туман газ таъминоти корхонаси тақдим этган маълумотга кўра, жорий йилнинг 25-30 март кунлари ҳолатига 3 269 нафар…

Янги қурилган уй-жойлар эгаларини қийнаётган муаммолар

Ҳамма ҳам ўз уй-жойи, бошпанаси бўлишини хоҳлайди. Айниқса, яхши ният ва умидлар билан янги уйга кўчган ёш оилалар. Аммо янги уйининг сифати талабга жавоб бермаса ачинарли ҳолат. Оҳангарон шаҳрида янги қурилган кўп қаватли уйларда яшовчи Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига пудратчи  “Бити Продакшн” маъсулияти чекланган жамияти томонидан топширилган уйдан норозилигини билдириб,  мурожаат қилади. Сайфмиддин Мамудов,…

ТОВАР ИСТЕЪМОЛЧИ ТАЛАБИГА МОС КЕЛМАСА-ЧИ?

Сотувчи дўконига кирган харидорига яхши муомалада бўлиб, товари ҳақида ўз вақтида тўғри тушунтириб сотса, олам гулистон. Аммо Қўқон шаҳрида истиқомат қилувчи истеъмолчи А.К. ўзига қилинган қўпол муомала сабаб харид қилаётган иситиш қозони (котёли) ҳақида кўп ҳам маълумот ололмади. Вақти камлиги ва зарурат сабаб 7,0 млн.сўмлик иситиш қозонини сотиб олишга мажбур бўлди. Фойдаланганда иситиш мосламаси электр…

Сайёр қабуллар: навбатдаги манзил “Консурун” МФЙ бўлди

Қизилтепа тумани ҳудудида жойлашган “Консурун” маҳалла фуқаролар йиғинии Навоий шаҳри марказидан бир неча ўн километр узоқда жойлашган. Шу сабабли мазкур маҳалла аҳолиси туман ёки вилоят марказига келиб-кета олмайди. Бунинг оқибатида аҳолида уй-жой, коммунал, қурилиш, транспорт, умумий овқатланиш, савдо ва реклама соҳаларида баъзида бирмунча муаммолар тўпланиб қолади. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Навоий вилояти ҳудудий тузилмаси…

“Аҳолига бепул тарқатилиши керак эмасми?”

– Фуқаронинг аҳолига етказиб берилаётган, яъни биринчи марта олинаётган янги маиший газ баллонлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 августдаги “Аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига кундалик ҳаётда фойдаланиш учун суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”  646-сонли қарорига асосан, тўлов ундирилмасдан берилиши бўйича  Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига қилган мурожаати Самарқанд вилоят ҳудудий…