Жиззах вилояти. УЯЛИ ТЕЛЕФОННИНГ НОСОЗЛИГИ МАЪЛУМ БЎЛДИ. Мурожаат қаноатлантирилди

Ғаллаорол тумани Нурафшон МФЙда яшовчи Ғ.Ўсаров 2020 йил 12 февралда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жиззах вилоятидаги Халқ қабулхонаси мурожаат қилди. Унда Ғ.Ўсаров 2020 йил 7 февралда Жиззах шаҳрида жойлашган “Зебо” савдо мажмуаси ҳудудидаги 3-дўкондан уяли алоқа телефон қурилмаси харид қилганлиги, сотиб олган телефон қурилмаси яхши ишламаётганлиги, унинг носозлигини бартараф этиш бўйича муаммолар юзага келаётганлиги бўйича эътироз…

Жиззах вилояти. ИСТЕЪМОЛГА ЯРОҚСИЗ КИР ЮВИШ МАШИНАСИ

Монополияга қарши курашиш бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жиззах вилоятидаги Халқ қабулхонасига орқали Жиззах вилояти Фориш тумани Гараша қишлоғида яшовчи Ш.Юнусова  2020 йил 10 февралда №18181-хқ/20-сонли  келиб тушган мурожаатини ўрганиб чиқди. Мурожаатда Ш.Юнусова 2019 йилда Жиззах шаҳрида жойлашган “Эски шаҳар савдо ва буюм комплекси” МЧЖдаги 13-қатор 14-сонли савдо дўконида фаолият юритувчи ЯТТ “Орзиқулов Худойберди”дан “Conford” русумли…

Жиззах вилояти. КРЕДИТГА МЕБЕЛЬ ОЛМОҚЧИ ЭДИ…

Монополияга қарши курашиш бошқармасига Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жиззах вилоятидаги Халқ қабулхонасига орқали Жиззах вилояти Жиззах шаҳри “Ҳ.Олимжон” МФЙ У.Олимов кўчаси 13-уйда яшовчи фуқаро Ж.Эгамбердиевдан  ариза келиб тушди. Мурожаатда Ж.Эгамбердиев 2019 йил 23 ноябрда Жиззах шаҳрида жойлашган “Кўк бозор” (“Жиззах марказий дехқон бозори” МЧЖ) савдо мажмуасидаги дўкондан кредит асосида мебелъ харид қилиш учун кредит шартномаси расмийлаштирганлиги…

Тошкент вилояти. АҲОЛИНИ ҚИЙНАГАН МУАММО ҲАЛ ЭТИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш Қўматаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлиги томонидан Тошкент вилояти ҳокимлиги билан келишилган ҳолда “2020 йилнинг январь-декабрь ойларида жойларда Жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини сайёр қабул қилиш жадвали”га асосан жорий йилнинг 30 январь куни Олмалиқ шаҳрида сайёр қабул ўтказилди. Мазкур сайёр қабулда фуқароларни ҳозирда қийнаб келаётган коммунал соҳага тегишли муаммолар…

Бир кунда ҳал қилинган мурожаат

Сирдарё вилояти Монополига қарши курашиш бошқармасининг ишонч телефонига Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳар, Дўстлик қўрғони, Соҳил бўйи кўчаси, 135-уй яшовчи фуқаро Хакимов Мурод Бахтиёр ўғлининг 11.02.2020 йилдаги мурожаати келиб тушди. Мурожаатда, фуқаро Гулистон шаҳар, Н.Зокиров кўчаси, 1/47-уйда фаолият юритаётган “Xurshidxon Universal Trade” МЧЖ дўконидан 09.06.2018 йилда артел кондиционер сотиб олганлигини лекин ушбу кондиционер сифатсизлиги сабабли, иситиш…

ФУҚАРО МУРОЖААТИДАН МАМНУН

Сирдарё вилояти Монополияга қарши курашиш бошқармасига Сирдарё вилояти, Гулистон туман, Зарбдор МФЙ, Ғалаба кўчаси, 11-уй яшовчи фуқаро Атабаев Иномжон Хазратқуловичнинг 12.02.2020 йилда қилган ёзма мурожаати келиб тушган. Мурожаатда, фуқаро Гулистон шаҳрида фаолият юритаётган “Techno Trading Place” МЧЖга қарашли дўкондан 18.03.2018 йилда артел газ плита сотиб олганини ва сотиб олганида 3 йил кафолат талони берганлигини лекин…

Сирдарё вилояти. НУҚСОНЛИ ТОВАР СОТИЛИШИНИНГ ОЛДИ ОЛИНДИ

Монополияга қарши курашиш бошқармасига Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳар, 3-мавзе, 13-уйда яшовчи фуқаро С.Набиевадан келган ёзма мурожаатда  Гулистон шаҳри ҳудудида жойлашган Гулистон савдо комплексидаги “Abulfayz Golden Biznes” МЧЖдан тилла узук сотиб олгани ва икки кундан кейин ушбу  сотиб олинган узукни текширтириб кўрилганда нуқсон жойи борлиги аниқланган. Сотувчига бу ҳақда айтганда унинг ўрнига бошқасига алмаштириб берган, аммо…

КАНАЛИЗАЦИЯ ҚУВУРИ ТАЪМИРЛАНДИ, ЕРТЎЛА ТАРТИБГА КЕЛТИРИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлигига йўналтирилган pm.gov.uz орқали келиб тушган мурожаат ижобий ҳал этилди. Тошкент шаҳар Яккасарой туман Ш. Руставели  кўчаси 142-уйда истиқомат қилувчи Д.Илин яшаётган уй ертўласининг иккинчи қисмидаги канализация қувурлари носозлиги бўйича  мурожаат қилган. Унда ҳақиқатан ҳам ертўла ачинарли аҳволга келгани, истеъмолчи бу ҳақда ҳокимлик ва…

Самарқанд вилояти. АВТОМАШИНА БАТАРЕЯСИ  СИФАТЛИСИГА АЛМАШТИРИЛДИ

Вилоят Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳудудий бошқармасига 2020 йил 13 январь куни Самарқанд вилояти, Булунғур тумани “Ўртабулоқ” ҚФЙ “Янгиобод” маҳалласи 13 уйда яшовчи фуқаро Ж.Т.нинг мурожаати келиб тушган бўлиб, унда Самарқанд шаҳрида жойлашган эҳтиёт қисмлар бозорида фаолият юритаётган ЯТТ З.Н.дан 2019 йил 12 август куни 6 ойлик кафолат муддати билан сотиб олган енгил автомашина учун…

Самарқанд вилояти. Истеъмолчининг нотўғри тўланган маблағи қайтарилди!

Ҳудудий бошқармага 2020 йил 31 январь куни Самарқанд шаҳри, Нарпай кўчаси, 74 уйда яшовчи фуқаро И.Ж.нинг мурожаати келиб тушган бўлиб, унда Самарқанд шаҳридаги “Меликов Шехроз сервис” МЧЖга қарашли уяли алоқа хизматлари учун тўловларни қабул қилиш шохобчаси ишчиси З.Ж. томонидан жорий йилнинг 30 январь куни И.Ж.нинг телефон ҳисоб рақамига 40000 сўм маблағни техник хатолик туфайли бошқа…