Бухоро вилояти. “Бухороавтотеххизмат” МЧЖ истеъмолчи мурожаатига жиддий қарайдиган бўлди

• Истеъмолчи харид қилган автомашинаси учун захира ғилдираги берилмаган • Уч ой ўтди, аммо бу ваъда ваъдалигича қолди… У.М.нинг 2020 йил 17 апрелда Ўзбекистон Республикаси Президентига веб-сайт орқали қилган мурожаати Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан кўриб чиқилди. Мазкур мурожаатда истеъмолчи сотиб олган автомашинаси учун захира ғилдираги берилмаганлиги ва орадан…

Самарқанд вилояти. ТЕЛЕВИЗОР СИФАТЛИСИГА АЛМАШТИРИЛДИ

Самарқанд шаҳрида истиқомат қилувчи И.Ғ.нинг 2018 йилнинг 31 мартида сотиб олган TV FRT-Led 43/A9000 Smart русумли телевизорида жорий йилнинг 21 апрелида носозлик юзага келган. Яъни телевизор хира кўрсатиб, овози ҳам чиқмай қолди. Телевизорни кафолат муддатида таъмирлатиш бўйича қилинган мурожаат пайсалга солинди. Шундан сўнг И.Ғ. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига бу ҳақда шикоятини билдирди. Агентликнинг Самарқанд…

Бухоро вилояти. Шартнома талаблари бузилганди…

Одатда шартнома тузилгач, ундаги ҳуқуқ ва мажбуриятлар икки томон учун бирдек бўлади. Буни барча яхши билади. Аммо баъзида улардан бири шартнома шартларига амал қилмайдиган ҳолатлар ҳам учраб туради. Истеъмолчи Р.Ш. ҳам “Тоза Сув Плюс” МЧЖ билан шартнома тузди. Орадан бир қанча вақт ўтишига қарамай унинг хонадонига тоза сув етказиб берилмади. Ёзнинг иссиқ кунларида айнан сувга…

Самарқанд вилояти. ТАРОЗИ – ЯХШИ ИШЛАШИ ВА АНИҚ КЎРСАТИШИ КЕРАК

Бу ўлчов воситаси носозлиги маълум бўлса, албатта ундан фойдаланиб бўлмайди. Булунғур тумани, Қўнғирот МФЙда истиқомат қилувчи Б.Д. ҳам туман марказида жойлашган савдо дўконидан 280 минг сўмга харид қилган тарози қисқа муддатда таъмирталаб бўлиб қолди. Истеъмолчи янги тарозини кўтариб дўконга борди, лекин сотувчи унга таъмирлаш бўйича бирон бир тайинли маслаҳат ҳам бермади. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш…

Истеъмолчи шартномадан воз кечишга мажбур бўлди

«Атлас» савдо марказидаги тадбиркордан 10 миллион сўмлик юмшоқ мебель жиҳози (иккита кресло ва диван) сотиб олган Т.П. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига мурожаат қилди. Аслида истеъмолчи пулини олдиндан тўлаган, бироқ уйига келтирилган буюртмада креслонинг мато қопламаси сифатсиз чиққан.Шундан сўнг етказиб берувчи компания  креслодаги бу камчиликни бартараф этишини айтиб олиб кетди. Т.Пўлатов аслида креслони қайта таъмирланишини…

Фарғона вилояти. АГЕНТЛИКДАН МИННАТДОРМИЗ

“Биз яшаётган уйнинг юқори қаватларига таъминотда сув босимининг пастлиги  туфайли кейинги ойларда юқори қаватларга умуман ичимлик суви чиқмай қолди. Айни пандемия даври бўлгани сабаб бундан кўпчилик қийналиб қолишди.  Зарурат туфайли сувларни  мунтазам сотиб олиб фойдаланишга ҳар доим ҳам шароит ва  имкон бўлмай қолди. Мазкур ҳолат юзасидан турли идораларга  оғзаки, ёзма равишда мурожаат қилдик, аммо шунга…

Наманган вилояти. ЭЪТИРОЗ АСОСЛИ ЧИҚДИ

Наманган шаҳрида яшовчи Ш.Т. мебель харид қилган дўконига борганида карантинда фаолият юритмаётганлиги сабаб кредит тўловини амалга ошира олмайди. Аммо “Комфорт люкс мебел” МЧЖ савдо дўкони сотувчиси томонидан истеъмолчидан кечиктирилган тўлов учун пеня тўлаш талаб қилинади. Истеъмолчининг тушунтиришлари эса бефойда кетади. Истеъмолчининг Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг “Ишонч телефони”га…

Фарғона вилояти. САБАБСИЗ УЗИЛИШЛАР ҚАЧОНГАЧА ДАВОМ ЭТАДИ?..

Муаммо эътирозга сабаб бўлди Тадбиркорнинг масъулиятсизлиги оқибатида Мустақиллик МФЙ хонадонлари бошқа трансформатор пунктига уланди 20 та хонадон электр энергияси билан тўлиқ таъминланди   Хусусий тадбиркор М.Холматов  ўз тасарруфида бўлган трансформатори таъмирталаб эканлигини билса-да, уларни таъмирлашга бефарқ бўлди. Бунинг устига сабабсиз кўп маротаба тармоқдан узиб қўйиши Фарғона шаҳар, Мустақиллик МФЙ, Нуронийлар кўчасидаги 20 та хонадон эгаларини…

Наманган вилояти. ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИ – ИШОНЧЛИ ҲИМОЯ

Наманган вилоят, Учқўрғон туманида яшовчи С.Ҳасанова Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ишонч телефони”га 2020 йил 9 майда мурожаат қилган. Мурожаатда истеъмолчи харид қилган телевизорининг кредит тўловлари муддатини узайтириш бўйича амалий ёрдам сўраган. Мазкур мурожаат Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг ҳудудий тузилмаси томонидан ўрганиб чиқилди. Фуқаро С.Ҳасанова Норин туманида жойлашган “Gulnoza…

Фарғона вилояти Ва ниҳоят маиший техника маҳсулотлари 2-гуруҳ ногиронига кредит асосида ажратиб берилди!

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Фарғона вилояти ҳудудий тузилмаси томонидан Ўзбекистон туманида яшовчи, афғон уруш қатнашчиси, 2-гуруҳ ногирони М.Иргашев томонидан мазкур тумандаги “Ишонч” кредит савдо МЧЖ Яйпан филиалига уйига маиший техника сотиб олиш учун мурожаат қилганда, савдо дўкон томонидан ногиронлигини сабаб қилиб рад жавоби берилганлигидан норози бўлиб қилган…