Навоий вилояти. НОСОЗ МОДЕМ ҚУРИЛМАСИ  АЛМАШТИРИЛДИ

Навоий вилояти Кармана туманида яшовчи Л.А. 2019 йил июль ойида Uzonline Wi-Fi тизимига уланган.Истеъмолчи бир йилга яқин муддатда ушбу модем қурилмаси орқали интернет тармоғидан фойдаланиб келади.Аммо бу тармоққа уланишда мунтазам равишда муаммо юзага келгани сабабли режалаштирилган ишларини амалга ошира олмади. Юзага келган муаммо ҳақида  Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Навоий вилояти  ҳудудий тузилмасига мурожаат қилди.…

Андижон вилояти. УЧТА ТУМАНДА 172 ТА НОҚОНУНИЙ РЕКЛАМА  

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Андижон вилояти ҳудудий тузилмаси томонидан ноқонуний ўрнатилган, давлат тилидан фойдаланилмаган ҳамда имло хатолари бўлган 172 та ташқи реклама  воситалари аниқланди ва олиб ташланди. Булоқбоши туманида 86 та ҳолатда ноқонуний  ўрнатилган реклама воситалари. Марҳамат тумани 32 та ҳолатда тартибсиз ўрнатилган рекламалар. (тартиб-қоидаларга жавоб бермайди); Андижон тумани 59 та ҳолатда носоз рекламалар.…

Фарғона вилояти. Кафолат муддати тугамасдан носоз чиққан музлатгич пули қайтариб берилди

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Фарғона вилояти ҳудудий тузилмаси томонидан Олтиариқ туманида яшовчи Ш.Э. томонидан мазкур туманда фаолият юритаётган савдо дўконидан “Авангард” русумли сотиб олган музлатгич кафолат муддати ичида музлатгич бузилиб қолганлиги, сотувчи томонидан алмаштириб берилмаганлиги ёки тўланган пули қайтарилмаганлигидан норози бўлиб ёзилган мурожаати ўрганиб чиқилди. Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни талабларига…

Жиззах вилояти. ЯНГИ АВТОМОБИЛДА ҲАМ НОСОЗЛИК БЎЛАДИМИ?

Автомобилнинг хавфсизлиги  барча тизимларнинг соз ҳолатда бўлишига боғлиқ. Булардан бири автомобилнинг бошқарувчи – руль  ҳисобланади. Агар мазкур бошқарув тизимида ҳатто кичкинагина носозлик юзага келса, автомашина ғилдираги йўналишдан четлашиб кетиши мумкин. Бу инсонлар ҳаёти учун хавф туғдириши, йўл-транспорт ҳодисаси хавфини келтириб чиқариши мумкин Ғаллаорол туманида яшовчи К.Р. 2020 йилнинг апрель ойида “Жиззах авто-савдо” МЧЖдан “Cobalt” русумли…

Қашқадарё вилояти. ИСТЕЪМОЛЧИНИНГ БУЮРТМАСИ ТЎҒРИ ҚАБУЛ ҚИЛИНМАГАН…

Дарҳақиқат, берилган буюртма ўрнига айнан зарур бўлиб турган вақтда умуман бошқа товар келтирилса ҳар бир инсоннинг қиладиган иши тўхтаб қолади. Бу ҳам майли-я, уни алмаштириб беришлари сўралса рад жавобини эшитса-чи, ўзини қаерга қўйишини билмайди, асаби бузилади… Қашқадарё вилояти Муборак туманида истиқомат қилувчи Д.М.нинг туманда жойлашган савдо дўконидан 200 минг сўмга “Mannol classic” мотор мойини етказиб…

БОЛАЛАР САЙР АРАВАСИНИНГ КАФОЛАТ МУДДАТИ – УНИ АЛМАШТИРИБ ОЛИШ МУМКИНМИ?

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Тошкент шаҳар ҳудудий тузилмасига истеъмолчидан шундай мурожаат келиб тушди. Мазкур мурожаатда истеъмолчи “Chicco” интернет дўконидан 4 500 000 сўмга харид қилган болалар аравачасини карантин даврида ишлатиш имкони бўлмаганини билдирган. Орадан бир неча кун ўтгач сайр давомида аравачанинг эҳтиёт қисми тушиб кетгани ва носоз аҳволга келиб қолгани ҳақида “Chicco» дўконига қўнғироқ…

Фарғона вилояти. “Кунимиз сув ташиш билан ўтяпти” мурожаатига муносабат

“МАҲАЛЛАМИЗГА СУВ КЕЛГАНИ УЧУН АГЕНТЛИКДАН МИННАТДОРМИЗ” “Маҳалламизда 120 та хонадон яшайди. Томорқадан олинадиган даромад билан тирикчилигимизни ўтказамиз. Қатор йиллардан бизни ичимлик суви муаммоси қийнаб келаётганди. Ҳудудимиз 2018 йилда “Обод қишлоқ” давлат дастурига киритилди ва негадир қурилаётган 1 дона янги ичимлик суви минораси ҳамда 2,1 км ичимлик суви тармоғи тортиш ишлари якунига етказилмасдан қолиб кетди. Маҳалла…

Тошкент вилояти. НОСОЗ ҚУВУРЛАР ЯНГИСИГА АЛМАШТИРИЛДИ

• Юқоричирчиқ тумани “Ўзбекистон” МФЙ, Даутбеков кўчаси аҳолисининг маҳаллий ташкилотларга қилган мурожаатлари натижа бермади • Муаммо: сув босими паст, куннинг иккинчи қисмида эса сув таъминоти ўчиб қолади • Носоз қувурлар янгисига алмаштирилиб,муаммо бартараф этилди Ичимлик суви танқислиги “Ўзбекистон” МФЙ, Даутбеков кўчасида истиқомат қилувчи бир қанча хонадон аъзоларини ташвишга солди. Бир эмас, бир неча йиллардан буён…

Тошкент вилояти. 5 кунлик муддатда ҳал этилган мурожаат

• “Карантин” – истеъмолчилар ҳуқуқларини бузиш учун имкониятми? • А.Разаков автомашина учун 100 фоиз тўловни амалга оширган,аммо… • “LION MOTORS” МЧЖ автосалони тузилган шартномага амал қиладиган бўлди Бугунги кунда баъзи автосалонларда “карантин” ниқоби остида истеъмолчилар билан тузилган шартнома шартларини асоссиз равишда бажармаслик ҳолатлари ҳам учраб турибди. Хусусан, Тошкент вилоятида истиқомат қилувчи А.Р. “LION MOTORS” МЧЖ…

Хоразм вилояти. 2 миллион 950 минг сўм истеъмолчи фойдасига ҳал этилди

Хонқа туманидан истеъмолчи Х.Б.нинг савдо соҳасида ҳуқуқлари бузилгани ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонасига йўллаган мурожаати Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Хоразм вилояти ҳудудий тузилмаси томонидан ўрганиб чиқилди. Ҳақиқатан ҳам истеъмолчи билдирган фикри тўғри эканлиги, яъни 2 миллион 950 минг сўмга сотиб олинган телевизори қисқа муддатда носоз аҳволга келганлиги маълум бўлди. Сотувчига Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг…