Наманган вилояти. ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИ – ИШОНЧЛИ ҲИМОЯ

Учқўрғон туманида истиқомат қилувчи С.Ҳ. Норин туманида жойлашган “Gulnoza Bezaklari” МЧЖ савдо дўконидан 43 дюймли “Artel” телевизорини 6 ой муддатга ҳар ойда 617 000 сўмдан тўлаш шарти билан кредитга олди.Аммо пандемия шароитида икки ой иш жойи фаолият юритмай қолди. Истеъмолчи мана шу давр учун кредитни тўлашга имконияти бўлмади. Аммо савдо шохобчаси томонидан тинмай бўлган қўнғироқларга…

Фарғона вилояти. “Чиқинди машина ҳафталаб қорасини кўрсатмаяпти…” дейилганда истеъмолчилар ҳақ экан

Салкам бир ой давомида олиб кетилмаган чиқинди мазкур ҳудуддан қисқа муддатда олиб кетилишига эришилди. Дарҳақиқат, бугунги кунда Фарғона шаҳри “Жўйдам” МФЙ аҳоли сони 6231 тани ташкил этади. Мазкур маҳалла аҳолиси яқинда “Чиқинди машина ҳафталаб қорасини кўрсатмаяпти…” дея ижтимоий тармоқ орқали мурожаат қилиб “Қиргули санитар сервис” МЧЖ хизматига ўз эътирозини билдиришди. Бу борада мазкур МФЙ томонидан…

Тошкент вилояти “МЕНДАН КЕТГУНЧА, ЭГАСИГА ЕТГУНЧА…” қабилида таъмирдан чиққан томнинг машмашаси

Истеъмолчиларнинг коммунал соҳадаги муаммолари ҳамиша долзарб мавзулардан бири ҳисобланади. Айниқса, кўп қаватли уйларнинг яқиндан таъмирдан чиқарилган томидан сув ўтиб кетса истеъмолчига қанчалик моддий ва маънавий зарар келтиради. Ана шундай ҳолат юзасидан Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Тошкент вилояти ҳудудий тузилмасига Олмалиқ шаҳрида истиқомат қилувчи Е.С.дан мурожаат тушди. Бу уйнинг том қисми “Олмалиқ КМК” АЖ Уй-жойларни…

Қашқадарё вилояти.“НИШОН-2” СУВ ИНШООТИДАГИ НОСОЗЛИК БАРТАРАФ ЭТИЛДИ

Хусусан, “Kun.uz” сайтида эълон қилинган “Сув келди – фотосуратга туширилиб вазирга кўрсатилди – сув ўчди. Нишондан яна мурожаат” мавзуидаги мақолада Нишон туман “Байналмилал” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқароларнинг мурожаати баён қилинган эди. Тўғри, аҳолига тоза ичимлик суви етказиб бериш билан боғлиқ муаммо ҳал этилганди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқ орқали видео ва суратлар орқали хабар…

Бухоро вилояти. СИФАТСИЗ ШЛАКОБЛОК МОЖАРОСИГА ЧЕК ҚЎЙИЛДИ

Бухоро шаҳрида истиқомат қилувчи И.Ж. уйдаги қурилиши учун “Тошев Юсуф” МЧЖда бўлиб, кўргазмага қўйилган шлокоблокли ғиштларни кўрди. Маъқул бўлгач 445 дона шлакоблок ғиштига 600 минг сўм пулни тўлади. Белгиланган муддатда истеъмолчининг хонадонига машинада келтирилган бу қурилиш материалининг бир қисми сифатсизлиги ёриқларидан маълум бўлди. Уларни ҳовли четига ташиб, тахланаётганда эса бурчак қисмлари уваланиб кетди. Уй эгаси…

ҚАЧОНКИ АЙБЛОВ АСОСЛАНМАГАН БЎЛСА

Бугунги кунда ижтимоий тармоқлар бизнинг давримизнинг асосий алоқа воситаларидан бирига айланди. Жамият эътиборини маълум бир муаммога кенгроқ даражада жалб қилиш учун истеъмолчи пост эълон қилади. Aммо жойлаштирилган маълумотлар ҳар доим ҳам ҳақиқатми? Унда келтирилган маълумотлар ҳар доим ишончли далилларга асосланганмикан? ҲАР ДОИМ ҲАМ ЭМАС ЭКАН! Маълумки, июнь ойнинг бошларида ижтимоий тармоқларда “ТУРОН МЕДИA” ХК абонентларни…

Қашқадарё вилояти. УЙНИ ҚУРГАН ПУДРАТЧИ КОРХОНА КАМЧИЛИКНИ БАРТАРАФ ЭТИШГА МАЖБУР БЎЛДИ

Албатта, хонадонларига ойлаб ичимлик суви келмагач  мурожаат қилишади-да… Қарши шаҳри, Буюк Турон кўчаси 3-уйда яшовчи фуқароларнинг ичимлик суви бўйича ижтимоий тармоқда қилинган мурожаати  Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг  Қашқадарё вилоят ҳудудий тузилмаси томонидан ўрганиб чиқилди. Бир неча ойдан бери аҳолини қийнаб келаётган муаммога сабаб канализация қувурлари таъмирталаб аҳволда эканлиги маълум бўлди. Бу ҳолат бўйича “Қашқадарё…

Фарғона вилояти. ТЕЛЕВИЗОРНИ ИНТЕРНЕТГА УЛАМОҚЧИ ЭДИМ, АММО….

“Android” дастурий таъминот тизимидаги носозлик сабаб, телевизор янгисига алмаштирилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти ишонч телефонига Фарғона шаҳар, Гулистон МФЙ, яшовчи фуқаро И.Алимовадан келиб тушган мурожаат Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Фарғона вилояти ҳудудий тузилмаси томонидан ўрганиб чиқилди. Мурожаатчининг ёзишича, 2019 йилда “Ишонч” кредит савдо марказидан муддатли тўлов хисобига 10,0 млн.сўмга (кредит фоизи билан) сотиб олинган, Ўзбекистонда ишлаб…

Бухоро вилояти. ИККИ ОЙ ТАЪМИРЛАНМАГАН ЛИФТ ИШГА ТУШДИ

7 қаватли уйнинг лифти икки ой давомида таъмирланмади; 18 та хонадон эгалари, айниқса кексалар, беморлар ва ёш болалар бундан қийналишди; “Ўзшаҳарқурилишинвест” инжиниринг компанияси Бухоро филиали фуқароларнинг мурожаатига эътиборсиз бўлди.   Бухоро шаҳар Б.Нақшбанд кўчаси А.Темур  мавзесида жойлашган 25-уй 2018 йилда фойдаланишга топширилган. Аммо  қисқа вақт ичида лифт носоз ҳолатга келиб, аҳолига қийинчилик туғдирди. Бу ҳақда…

Самарқанд вилояти. Истеъмолчи қарздор эмас, ҳақдор экан

Истеъмолчи С.Э. Самарқанд тумани Чилқудиқ МФЙдаги хонадонга кўчиб ўтганида янги электрон ҳисоблагичи ўрнатилган бўлиб, унда умуман қарздорлик бўлмаган. Шунга қарамай унга туман электр тармоқлари корхонасидан қарздорлик бўйича маълумот берилади. Фойдаланган электр энергияси учун олдиндан тўловни амалга оширган бўлса, қарздорлик қаердан келиши мумкинлигига хайрон бўлган истеъмолчи дарҳол хизмат кўрсатувчи корхонага телефон қилади. Аммо С.Э.га 340 минг…