Нуқсонли товар учун пул қайтариб берилмади, сотувчи музлатгични таъмирлашдан ҳам бош тортди

Совутгич маиший техника маҳсулотлари орасида энг зарур ва муҳимларидан бири ҳисобланади. Агар янги сотиб олинган совутгич ёки бошқа маиший техниканинг носозлиги билан боғлиқ муаммолар кафолат муддати давомида пайдо бўлса, истеъмолчи хизмат кўрсатиш марказига ёки дўконга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Тошкент шаҳридаги Texnomart дўконидан Indesit маркали совутгични 4.098.000 сўмга сотиб олган истеъмолчи ҳам ўз қонуний ҳуқуқларидан…

Савол: Замонавий газ ҳисоблагичда кўрсаткичларни қўшиб ёзишлар ҳам бўладими?

Жавоб: Фойдаланилган газ бўйича ҳисоблагичдаги маълумотлар тўғридан-тўғри ягона ахборот тизимига келиб тушади ва унга кўра қўшиб ёзишнинг умуман имкони йўқ. “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 21-модда. Сотувчи (ижрочи) хизмат кўрсатувчи истеъмолчига ҳақ эвазига қўшимча товарлар сотиб олишга ёки қўшимча хизматлардан фойдаланишга қисташга, шунингдек, кўрсатилмаган хизматлар учун ҳақ олишга ҳақли эмаслиги аниқ килиб кўрсатилган. Истеъмолчи…

ХАРИД ҚИЛИНГАН УЙНИНГ ЭСКИ ҚАРЗЛАРИ

Кўчмас мулк харид қилган ҳар бир киши аввалги уй эгасига тегишли бўлган коммунал хизматлари учун қарздорлиги каби нохуш ҳолатларга дуч келиши мумкин. Кўпинча бундай ҳолат қарздор уй эгаси томонидан квартирани янги эгасига сотилгандан сўнг аниқланади. Табиийки, Уй-жой коммунал хизмати ходимлари уй эгасидан мазкур хизматлар учун қарзларни тўлашни қатъий талаб қилиши мумкин. Квартиранинг янги эгаси аввалгисининг…

Тошкент шаҳар 41 178 825,84 СЎМЛИК ШАРТНОМА БЕКОР ҚИЛИНИШИГА КИМ АЙБДОР?

• ХЎШ, ИСТЕЪМОЛЧИ БУНДА БИРОН БИР ХАТОЛИККА ЙЎЛ ҚЎЙДИМИ? 2019 йил 2 октябрда “Umid Savdo Tashkent” МЧЖ билан “Аванс тўлови тўғрисида” 21-сонли шартнома имзоланди. Шартноманинг 1.1 бандига биноан “Дельфин” рангли “Nexia-3” автотранспорт воситасини 2020 йил 12 май куни муддатга йиллик 20 фоиз устама тўлаш шарти билан етказиб беришга келишилди. Истеъмолчи А.Б. 2019 йил 4 октябрда…

Замонавий газ ҳисоблагичини ўрнатилишини хоҳламайман

Савол: Хонадонимга газ таъминоти томонидан замонавий газ ҳисоблагичини ўрнатилишини хоҳламайман. Мен ойлик меъёр тарифи бўйича тўловларни амалга ошираман. Тариф бўйича нархлардан эътирозим йўқ. Жавоб: Замонавий газ ҳисоблагичларни ўрнатиш барча тоифадаги истеъмолчилар учун мажбурийдир. Шунинг учун уларни ўрнатишни рад этиш мумкин эмас. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, табиий газ ҳисоблагичларини ўрнатилиши билан мижоз фақат ҳақиқатда истеъмол қилинган…

Наманган вилояти. ЯРОҚСИЗ ТЕЛЕФОН СОТИЛГАН

Истеъмолчи “NORIN ORZULAR ROYОBI” МЧЖ савдо дўконидан 3 458 000  сўмга  “Redmi Нот 9 С 64” уяли алоқа телефонини кредит асосида сотиб  олди. Аммо истеъмолчининг хурсандчилиги узоққа бормади. Орадан бир ҳафта ўтиб телефоннинг носозлиги маълум бўлди. Бу ҳақда дўкон сотувчисига қилинган мурожаат эса рад этилиб, товар сифатлисига алмаштириб берилмаган, пули ҳам қайтарилмаган. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг…

Сурхондарё вилояти. 62 кунга кечиктирилган буюртмадан воз кечилди

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги Сурхондарё вилоят ҳудудий тузилмасига Сариосиё туманида яшовчи С.Э.нинг Ўзбекистон Республикаси Президентига pm.gov.uz портали орқали йўллаган мурожаати келиб тушди. Истеъмолчи ўз мурожаатида жорий йилнинг 11 апрель куни ZoodMall мобил иловаси орқали Sony DVP–SR760 маркали DVD плеерни 60 кунда етказиб бериш шарти билан онлайн тарзда харид қилган. Аммо орадан 62 кун ўтса…

ЭКСПЕРИМЕНТ ТЎЛОВЛАР ТЎХТАТИЛДИ

Юнусобод тумани энергия ресурслари истеъмоли учун белгиланган тарифга мувофиқ ҳисоб-китобларни амалга оширадиган бўлди. Ушбу электр энергияси ва табиий газ истеъмолининг базавий нормаларини қўллаш бўйича жорий этилган эксперимент Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 июндаги 01-06/1-3465-сон баёнининг 25-бандига асосан тўхтатилди. Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб эксперимент тариқасида: а) аҳоли истеъмоли учун электр энергияси…

Сирдарё вилояти. ҚОНУННИ БИЛМАСЛИК ЖАВОБГАРЛИКДАН ОЗОД ҚИЛМАЙДИ

Интернет бугунги кунда бизнесни ривожлантиришда энг самарали ва тезкор ёрдамчилардан бири бўлиб, унда Telegram мессенжери алоҳида ўрин тутади. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Сирдарё вилояти ҳудудий тузилмаси “Yagona Guldasta” МЧЖга тегишли, маҳсулот сотилишини осонликча тахмин қилиш мумкин бўлган http: t.me/optomvinovodka телеграм каналини ўрганиб чиқди. Ўзбекистон Республикаси “Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига кўра, тамаки, тамаки маҳсулотлари ва…

Фарғона вилояти. Айнан рекламадагидек эмас…

“Booknomy” онлайн-дўкони 10 кун ичида буюртмани етказиб бериши зарур эди, дейди ундан норози бўлган истеъмолчи. Аммо орадан 20 кун ўтса ҳам буюртмасидан дарак бўлмади. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Фарғона вилояти ҳудудий тузилмаси “Booknomy” онлайн-магазин вакиллари билан боғланишди, натижада ваъда қилинган китоб эгасига келтириб берилишига эришилди.