Сирдарё вилояти. ТЕХНИК ХАТО САБАБ ИСТЕЪМОЛЧИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ БУЗИЛДИ

Автомобиль харид қилиш бўйича муаммоли мурожаатлар ҳам ўзига яраша кўп, улар турли-туман мазмунга эга. Булардан бирига тўхталсак, истеъмолчи С.Б. ўзи орзу қилган  “Lassetti” русумли автомобилни харид қилиш учун “Сирдарё  Автотеххизмат”  МЧЖ билан шартнома тузди. “Ипотека Банк” АТИБ Олмазор филиали орқали 10 000 000 сўмни ҳам тўлади. Аммо вазият тақозосига кўра  С.Б. шартномада белгиланган кунга қадар автомашинага тўловни…

Жиззах вилояти. Асоссиз ҳисобланган 1 779 492 сўмлик қарздорлик

Инсон ўзи учраган муаммосини ҳал қилиш учунгина тегишли ташкилотларга мурожаат қилади. Албатта, уни кутиш керак, муддати бор. Орада  белгиланган  муддат ҳам ўтади. Яна қайта-қайта мурожаатлар қилинади. Лекин масала ҳал этилмай қоладиган ҳолатлар ҳам учрайди… Зафаробод туманида яшовчи Д.У.да ҳам шундай бўлди.  У ўзи яшаб турган хонадонида фойдаланган табиий газ учун асоссиз қарздорлик ҳисобланганлигидан норози бўлиб…

Фарғона вилояти. Янги “SPARK” автомобилида амортизатор ишламаса…

биз айбдормасмиз, деганди сотувчилар “Фарғона автомарказ” МЧЖдан  сотиб олинган “SPARK” русумли янги автомобилининг амортизатори ишламаётганлигидан истеъмолчи  таажжубга тушди. Ушбу ҳолат бўйича харидор аёл боши билан автомарказ ходимларига мурожаат қилса-да,  аммо муаммо бир ойгача пайсалга солинган. Шундан сўнг Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига мурожаат қилиб, жамият томонидан ҳуқуқлари поймол қилинаётганлигини билдириб, ҳуқуқи тикланишида амалий ёрдам сўраб…

Сурхондарё вилояти. Қувурларни таъмирлаш якунига етказилмоқда

Бойсун тумани “Чилонзор” маҳалласи ҳудудида яшовчи аҳоли ёзнинг жазирама кунларида ичимлик суви таъминоти йўқлиги сабаб қийналиб қолишди. Бу ҳақда амалий ёрдам беришларини сўраб  Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасига telegram мессенжерига мурожаат қилишди. Мазкур мурожаат  қўмита ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги Сурхондарё вилояти ҳудудий тузилмаси томонидан ваколат доирасида ўрганиб чиқилди. Ўрганишлар давомида муаммога сабаб…

Тошкент шаҳар. Замонавий электр ҳисоблагичда носозлик бўлганмиди?

Сергели туманида яшовчи истеъмолчи  хонадонига тегишли ҳисоблагичнинг огоҳлантириш чироғи ёниб қолганидан хавотирга тушди. Бундай ҳолат яқинда ўрнатилган  замонавий электр ҳисоблагичга нисбатан шубҳа уйғотди. Бу ҳақда  Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг  Тошкент шаҳар ҳудудий  тузилмасига мурожаат қилди. Албатта, мурожаатга холис баҳо берилиши учун  ЎзММИ ходимлари ва “Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси” АЖнинг Сергели туман филиали ходимлари…

Тошкент вилояти. Hop-Shop интернет магазини истеъмолчи ишончини суиистеъмол қилганди

Ҳеч кимга сир эмаски, реклама истеъмолчиларга таъсир кўрсатиш бўйича энг самарали воситалардан биридир. Телеканаллар орқали маҳсулотлар рекламаси билан шуғулланувчи дастурлар ҳам талайгина, шу жумладан, “Hop-Shop” дастури. Тошкент вилояти Ангрен  ва Оҳангарон шаҳарларида истиқомат қилувчи икки истеъмолчининг мурожаатлари бир хил товар – сув иситигич мосламаси хариди билан боғлиқ бўлди. Биринчи мурожаатда “Hop-Shop”  теледўконида иситиш мосламаси рекламасида…

Инсон соғлиги учун шифобахш ҳисобланган маҳсулотлар рекламаси ҳақиқатга қанчалик яқин?

Ижтимоий тармоқларда инсон соғлиги учун шифобахш ҳисобланган маҳсулотлар рекламаси кўп учрайди, бундай рекламалар ҳақиқатга қанчалик яқин? Ижтимоий тармоқларда сиз қисқа муддатларда вазн йўқотиш учун мўъжизавий дорилар ёки юз терини ёшартирадиган крем рекламалари тез-тез кўзингиз тушган бўлиши мумкин. Одатда, бундай реклама ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларнинг қизиқишларига қараб (қидирув тизимга берилган сўровлар, хештег, обуна орқали) пайдо бўлади, яъни, реклама…

Носоз “Samsung Galaxy 10”

“Samsung Galaxy 10” русумли уяли алоқа қурилмасини харид қилишни хоҳлайдиганлар озчиликни ташкил этмаслиги рост гап, лекин бунинг учун анчагина катта маблағдан воз кечишга тўғри келади. Бизнинг истеъмолчи ҳам мазкур маблағни жамғариб, “Малика” савдо марказидан “Samsung Galaxy 10” русумли алоқа қурилмасини 5 500 000 сўм эвазига 1 йиллик кафолат билан сотиб олади. Маълум муддат ўтгач, у…

Бир муаммо изидан: Ахлат қутилари ўрнатилди.

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти, Ангрен туманидаги сайилгоҳда – “Ўриндиқлар қўйилган, лекин бирорта ахлат қути йўқ” номли мақола эълон қилинган эди. Мазкур мақолада: “Тошкент вилояти Ангрен шаҳридан мурожаат йўлламоқдамиз. Ўриндиқлар қўйилган, лекин бирорта ахлат қути йўқ. Шу сабаб ҳаммаёқни ахлат босиб кетган. Тўғри-да, қути бўлмагач, одамлар ахлатни қаерга ташлайди?! Ахлат қути қўйиш шунчалик қийинми?” – дейилади.…

БЕПУЛ УМУМИЙ ТАЪЛИМ ОЛИШ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН КАФОЛАТЛАНАДИ

Маълумки, инсон камолотида билим эгаллаш энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.Сабаби келажагимиз пойдевори билим даргоҳларида яратилади, бошқача айтганда, мамлакатнинг эртанги куни қандай бўлиши бериладиган таълим ва тарбияга боғлиқ. Мамлакатимиз Конституциясининг 41-моддасига кўра “Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга” деб номланади.Унда бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланади. Мактаб ишлари давлат назоратидадир деб белгиланган. Яъни билим олиш…