Бухоро вилояти. “2 та кондиционер харид қилдим: бири соз, иккинчиси носоз”

“Бир вақтнинг ўзида 2 та кондиционер харид қилгандим: бири соз, иккинчиси носоз чиқди”,- дея Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Бухоро вилояти ҳудудий тузилмасига истеъмолчи ўз эътирозини билдирди. Истеъмолчининг сўзларига қараганда, ХТ “Бозорова Қизлархон”га қарашли дўкондан “Haiеr” фирмасининг 2 та кондиционерини 11 200 000 сўмга сотиб олган. Улардан бирининг ўрнатилиши жараёнида сифатсизлиги маълум бўлган. Бу борада…

Самарқанд вилояти. Пластик карточкадан маблағ “адашиб”  икки марта ечилган

Самарқанд шаҳридан  истеъмолчи “Call center”га ўз мурожаатини қолдирди. Аризада билдирилишича, Шохжаҳон универсал савдо” МЧЖга қарашли “Optovik” савдо дўконидан  сотиб олинган товар учун  “Humo” пластик  карточкасидан 2 марта 132 372 сўм маблағ ечиб олинган. Буни  билган истеъмолчи  бу ҳақда дарҳол сотувчига юзланган, аммо унинг талаби  рад этилган. “Пандемия шароитида ҳар бир тийин пул ҳисобланиб турганида сотувчининг бундай…

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти пандемия даврида аҳоли овқатланиш рационига жиддий эътибор қаратишни тавсия қилди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти пандемия даврида аҳоли овқатланиш рационига жиддий эътибор қаратишни тавсия қилди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ўз саҳифасида пандемия даврида инсонларнинг соғлом овқатланишга ва кундалик рационларига алоҳида эътибор қаратишлари муҳимлигини билдирди. Тўғри танланган кундалик озуқа таркиби организмнинг юқумли касалликларга қарши курашиш қобилиятини оширади ва инсон касалликдан сўнг соғлигини тез қайта тиклашида муҳим…

ИЧИМЛИК СУВИ ИСТЕЪМОЛГА ЯРОҚЛИМИ?

Таниқли ишлаб чиқарувчиларнинг ичимлик суви сифати талабларга жавоб берадими? Ёз… Жазирама иссиқ…. Айнан шундай об-ҳаво шароитида юртимизда шишали ичимлик сувига бўлган талаб кескин ошиши кузатилади. Кўпчилик бундай идишдаги ичимлик сувларини нафақат кўчада иссиқ об-ҳаво шароитида, балки уй шароитида кундалик эҳтиёж учун ҳам ишлатади. Танловда адашмаслик учун нима қилиш керак? Мазкур саволга жавоб бериш учун Монополияга…

Сирдарё вилояти. Ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири бор!

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Сирдарё вилояти ҳудудий тузилмаси Гулистон шаҳар “Обод Юрт” МФЙ, 3-мавзе, 78-уйда яшовчи фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиб чиқди. Мазкур мурожаатда “Омад” Хусусий уй-жой мулкдорлар ширкати томонидан кўрсатилаётган хизматлардан истеъмолчилар норози эканлигини билдиришган. Жумладан, ўнга яқин эътирозларда қуйидагилар ҳолатлар келтирилган: Кўрсатилаётган хизматларнинг тарифи қиммат ва мижозлар билан келишилмаган; электр энергияси таъминоти яхши эмас;…

Газ жиҳозлари ким томонидан ва қандай тартибда техник кўрикдан ўтказилади?

ИСТЕЪМОЛЧИДАН  САВОЛ: Газ жиҳозлари ким томонидан ва қандай тартибда техник кўрикдан ўтказилади? МУТАХАССИС ЖАВОБИ: Мавжуд тартиб-қоидага асосан газ таъминоти ташкилотига тасдиқлаган жадвал ва тарифлар бўйича истеъмолчиларнинг ички газ тармоқлари ва газдан фойдаланиш ускуналарини қуйидаги муддатларда техник тафтишдан ўтказиш ва уларга профилактик хизмат кўрсатиш мажбурияти юкланган: кўп қаватли турар жойлардаги газ плиталар, бошқа газ приборлари мавжуд…

Тошкент вилояти. Беморга қўпол муомала эмас, ширин сўз керак

Турли соҳа ходимлари фаолияти давомида баъзида баланд  овозда ва қўпол муомалада бўлишлари мумкин, аммо шифокор билан бундай ҳолатда бўлса  албатта, кайфиятимиз бузилади. Ахир барчамиз оқ халатли шифокорларга алоҳида ҳурмат билан муомала қилишга одатланганмиз. Шунга ўхшаш ҳолат жорий йилнинг 27 июнь куни Тошкент вилояти Тўйтепа маҳалласида яшовчи  истеъмолчи Д.Ҳ. билан содир бўлди.Истеъмолчи  қаттиқ тиш оғриғидан хавотирга…

Тошкент вилояти. Долзарб мавзу – сифати талабга жавоб бермайдиган товар

Истеъмолчи хонадонида қайта таъмирлаш ишларини бошлаб, хожатхона ва ҳаммомдаги унитазни ҳам ўзгартиришга қарор қилди. Бундай маҳсулотларни сотувчи махсус дўконлар кўп, аммо 65 ёшли Г.Л. “Кимё савдо” (Гвардейский) комплексидан ўзига маъқул сантехник жиҳозини танлади. 600 минг сўмга харид қилинган унитаз жиҳозига дўкон сотувчиси томонидан назорат касса чеки тақдим этилмади. Орадан БИР ОЙГИНА ВАҚТ ўтгач,унитаз эмали кўча…

Истеъмолчидан хат

Ҳайрли тонг, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига кўмак сўраб мурожаат қилмоқчи эдим. Гап шундаки, жорий йилнинг 19 апрель куни ўтказилиши режалаштирилган «Ледяное сердце» музлик шоуси учун харид қилинган 5 та электрон билетга тўланган пулимни апрель ойидан буён қайтариб ололмаяпман. Пластик картамдан 250 минг сўм миқдорида тўлов амалга оширилганди. Қайта-қайта қилаётган мурожаатларимга қарамай, шоу ташкилотчилари пулимни…

“Ўзбекистон таъми,”, “Ўзбек таъми”, “Ўзбекистон танлови”, “Ўзбекистон орзуси” – бу каби реклама қонун талабларига тўғри келадими?

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Реклама фаолиятини тартибга солиш бошқармаси томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа товарлар (иш, хизмат) рекламаларини  тарқатиш ва жойлаштириш бўйича рекламалар ўрганилганда реклама тўғрисидаги қонун талабларига жавоб берилмаслиги аниқланди. Реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига   риоя этилмаган ҳолда “Ўзбекистон таъми,”, “Ўзбекистоннинг ҳақиқий муҳаббати”, “Ўзбек таъми”, “Ўзбекистон танлови”, “Ўзбекистон орзуси”, “Ўзбекистон халқи танлови” каби  бўрттирувчи иборалар…