Кредит ажратмагач, 6 469 658 сўм жарима тўлашга мажбур бўлди

* кечиктирилган тўловнинг ҳар бир куни учун 01-% миқдорида жарима кўлланишини банк билармиди? * банк 6 469 658 сўм жаримага “тушди”, истеъмолчига жами  27 173 658 сўм пул маблағини қайтариб берди; * шартнома  шартлари қоғозда қолиб кетмайдиган бўлди. Ўзининг барча мажбуриятлари тўлиқ бажарилганидан хурсанд бўлиб,банкдан чиққан истеъмолчи оғирини енгил, узоғини яқин қиладиган янги автомашинани кўз…

Тошкент вилояти. ИККИ ОЙЛИК МУАММО ИККИ КУНДА БАРТАРАФ ЭТИЛДИ

Йўл четидан икки ой давомида ичимлик суви сизиб чиқаётганидан сув таъминоти Янгийўл туман бўлими наҳотки хабардор бўлмаган бўлса? Айниқса, жазирама иссиқ кунларда сувни исроф бўлгани кўпчиликни ташвишга солди. Тинмай оқаётган ичимлик суви баъзи хонадонлардаги сув таъминотига ҳам таъсир кўрсатаётганди. Жорий йилнинг 26 август куни Янгийўл тумани Ниёзбош қишлоғи Бойқўзи Мирзааҳмедов кўчасида яшовчи аҳоли ижтимоий тармоқ…

ХИЗМАТЛАР ПУЛЛИК, АММО СОҲАДА НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАРИ ЕТИШМАЙДИ

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлигига айниқса, пандемия шароитида алоқа хизматининг сифат даражасида эмаслиги, таълим, тиббиёт соҳалари, автмобиль харид қилиш билан боғлиқ  ҳолатлар, суғурта ва банк хизматлари каби мавзуларда истеъмолчилардан кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда. Шулардан биргина мисол келтириб ўтмоқчиман. Барчага маълумки, мамлакатимизда жорий йилнинг 1 апрелидан барча таълим муассасалари, хусусан  НТМда ҳам таълим жараёнлари масофавий шаклда ташкил…

Тошкент шаҳар. Нуқсони бор автомобиль нега алмаштирилмади?

Шикастланмаган, авария ҳолатига учрамаган янги «Ласетти»нинг бўёқлари олти ойга етди, холос. Автомашинанинг 30-40 йил хизмат қилган автоуловлардан сира фарқи қолмади. Истеъмолчи экспертиза ўтказилишини талаб қилди, аммо… Автомашина алмаштирилмади, аксинча истеъмолчи айбдор қилинди. Ҳа, ҳақиқатан ҳам  истеъмолчи З.А. харид қилган машинанинг ҳар еридан лак бўёқлари кўчиб туша бошлади. Аввал том қисми, олди копоти, кейинчалик бошқа устки…

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлиги ОГОҲЛАНТИРАДИ

Сўнгги пайтларда интернетнинг турли хил ижтимоий тармоқларида истеъмолчиларни чалғитишга олиб келувчи хабарлар тез-тез учраб турибди. Бундай тушунмовчиликларнинг олдини олиш мақсадида Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги МАЪЛУМ ҚИЛАДИ. Агентлик кўплаб истеъмолчиларнинг сўровига биноан қуйидагиларни истеъмолчилар эътиборига тақдим этади: “Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти шунингдек, “Тошкент шаҳар электр тармоқлари монтаж ҳолатлари” масъулияти чекланган жамияти –…

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлиги ОГОҲЛАНТИРАДИ

Сўнгги пайтларда интернетнинг турли хил ижтимоий тармоқларида истеъмолчиларни чалғитишга олиб келувчи хабарлар тез-тез учраб турибди. Бундай тушунмовчиликларнинг олдини олиш мақсадида Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги МАЪЛУМ ҚИЛАДИ. Агентлик кўплаб истеъмолчиларнинг сўровига биноан қуйидагиларни истеъмолчилар эътиборига тақдим этади: “Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти шунингдек, “Тошкент шаҳар электр тармоқлари монтаж ҳолатлари” масъулияти чекланган жамияти –…

Тошкент вилояти. Янги сотиб олинган “NEXIA-3” автомашинасида НУҚСОНЛАР аниқланди

Автомобилларга бўлган эҳтиёж катта, уларни ўз вақтида, сифатли ҳолатда харид қилганлар  албатта хотиржам ва хурсанд бўладилар. Аммо акс ҳолатлар учрса-чи?.. Шартнома асосида “АS- Namangan SERVIS” ШК га қарашли “Toshkent viloyati АS” филиали автосалонидан харид қилинган  янги автомашинанинг саккиз кундан сўнг кўз кўриб, қулоқ эшитмаган “сифатлари” очилиб қолди. Қандай қилиб дейсизми? Оҳангарон шаҳрида яшовчи мазкур автомашина эгаси Х.Т.…

Жиззах вилояти. Фойдаланилмаган электр энергияси учун 9 709 811 сўм ҳисобланди

 Жиззах вилояти, Фориш туманида яшовчи Ибрат Ахмедов туман “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга 9 709 911 сўм асоссиз қарздорлик ҳисобланганлигидан норози бўлиб бир неча маротаба мурожаат қилди. Аммо аниқ жавоб бўлавермагач,  Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Жиззах вилояти ҳудудий тузилмасига мурожаат қилишга қарор қилди. Ҳудудий тузилмаси  тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда мазкур мурожаатни ўрганиб чиққанида истеъмолчининг қарздорлиги эмас, балки…

Самарқанд вилояти. Бир йилдан бери фойдаланилган телевизорнинг пули қайтарилди?

Янги маҳсулот сотиб олаётганимизда, уни узоқ вақт хизмат қилишига умид қиламиз.Ҳеч бўлмаганда кафолат муддати давомида. Мабодо ушбу давр мобайнида товар носоз аҳволга келса истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи қонун ўз ҳимоясига олади. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг 1159 қисқа рақамли ишонч телефонига жорий йилнинг 17 августида Самарқанд шаҳрида истиқомат қилувчи истеъмолчидан мурожаат тушди. Истеъмолчи ўз мурожаатида…

Сифатсиз буюртмадан нима наф?

Дазмолларнинг турмушимиздаги ўрни катта. Кейинги йилларда ишлаб чиқарувчилар томонидан турли русумдаги қулай ва замонавий дазмоллар ишлаб чиқарилмоқда. Тасаввур қилинг, матони текисловчи бир парча ялтироқ темирга қанчадан-қанча қўшимча функциялар қўшилган. Айниқса, сув пуркагичи бор дазмоллардан деярли кўпчилик фойдаланишади. Истеъмолчи А.У. ўзи фойдаланиши учун “Hop-Shop” интернет дўконига буғли дазмол  харид қилиш учун буюртма берди. Келтирилган товар бир ҳафтагача…