Қашқадарё вилояти. ҲАҚИҚАТДАН ЙИРОҚ РEКЛАМА…

«Акфа пласт» реклама акцияси Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри, Нақшаб маҳалласида яшовчи фуқаронинг эътиборини жалб қилди. Рекламада 20 кв. метрдан ортиқ пластикли алюмин дераза ромларини буюртма беришда радиатор совға сифатида тақдим этилиши таъкидланган эди. Истеъмолчи ушбу акциядан фойдаланишга қарор қилди ва буюртмани амалга оширди. Буюртма ўз вақтида ва сифатли бажарилди, аммо истеъмолчига ваъда қилинган радиатор берилмади. Истеъмолчида ҳақли савол туғилди: – “Рекламада ваъда…

Бекор қилинган концерт пули қачон қайтарилади?

“RAVVA ( Jony, Elman, Andro)” концерт дастури жорий йилнинг 28 март куни ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, аммо карантин чекловлари сабабли бекор қилинган эди. Истеъмолчи мазкур концерт учун 2 та чиптани 300 минг сўмдан (жами 600 минг сўм) харид қилгани, бу ҳақда концерт ташкилотчилари “LAKATUM PRODUCTION” МЧЖга қилган мурожаатларига қарамай унга тўланган пул қайтарилмаган. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя…

Махсус комиссия қарори

Бугун 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг қонун ҳужжатларини бузилганлигини кўриб чиқиш бўйича махсус комиссияси томонидан “Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi” АЖга нисбатан, электр энергиясидан қарздорлик учун узилгани, кейинчалик тегишли тўлов амалга оширилган бўлишига қарамай, тармоққа ўз вақтида қайта уланиши таъминланмаганлиги натижасида истеъмолчилар ҳуқуқларини бузилганлиги юзасидан…

Янги товарга янги қувватлагич

🔎 ИСТЕЪМОЛЧИДАН МУРОЖААТ. “2020 йилнинг 13 август куни “GOODZONE TRADING” МЧЖга қарашли савдо дўкони томонидан ўз эҳтиёжим учун 227 минг 700 сўмга тарози сотиб олдим. Дўконда берилган йўриқномага кўра ишлатиб кўргандим, аммо тарози носоз экан. Ишламаётган тарозини қайтариб бериш ниятида маиший техника воситаларини улгуржи ва чакана савдо фаолияти билан шуғулланиб келаётган мазкур дўконга қўнғироқ қилиб…

Андижон вилояти. “Ўрнига бошқа ясаб берамиз…” деган ваъдани берди

🔎 ИСТЕЪМОЛЧИДАН МУРОЖААТ. “Олтинкўл туманида фаолият юритувчи тадбиркордан 2020 йил апрель ойида ошхонам учун “Юмшоқ мебеллар” телеграм каналига буюртма бердим. Май ойида битта стол ва дивандан иборат бу буюртма уйга келтирилди. Унга 3 миллион сўмни электрон тарзда тўладим. Аммо сотиб олган юмшоқ мебелим сифатсиз экан.Диванга ишлатилган материал чидамсиз, юпқа экан, бириктириб тикилганда сўкилиб кетганлиги маълум…

Олдиндан янги уй учун 100 фоиз тўлов амалга оширилганди, аммо…

Истеъмолчи Ҳ.Э. Тошкент шаҳар Яшнобод туманида қурилаётган янги уйни сотиб олиш учун олдиндан 100 фоиз тўловни амалга оширди. Икки ўртада тузилган шартномага кўра, уй 2020 йил 3-чорагига қадар битказиб берилиши лозим эди. Истеъмолчи бундан хурсанд бўлиб унга кўчиш учун тайёргарлигини кўра бошлади. Аммо хурсандчилик узоққа чўзилмади. Сабаби белгиланган муддатга уйнинг қурилиши якунланмаганди, устига устак уйни…

Аҳолини электр энергиясига қайта улашда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қонунчилигига риоя этилганлиги ўрганилмоқда

Аввал хабар берганимиздек, Тошкент шаҳрининг бир неча туманларида, шу жумладан Мирзо Улуғбек туманидаги истеъмолчилар жорий йилнинг 16-17 сентябрь кунлари электр энергиясидан қарздорлик учун узилгани, бироқ аҳоли томонидан тегишли тўлов амалга оширилган бўлишига қарамай, тармоққа қайта улаш ишлари ўз вақтида амалга оширилмагани ва аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлгани ҳолатлари Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги…

Аҳолини электр энергиясига қайта улашдаги муаммолар ўрганилди

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан маиший истеъмолчилардан электр энергияси учун ҳисоб-китобларда муаммолар юзага келаётгани тўғрисида келиб тушаётган мурожаатлар ҳамда ижтимоий тармоқларда, шу жумладан жорий йилнинг 16-17 сентябрь кунлари Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани истеъмолчилари ўртасида кескин муҳокамаларга сабаб бўлаётган ҳолатлар Агентлик ва «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ масъул ходимлари иштирокида жойига чиқиб ўрганилди. Ўрганишда ва…

Юнусобод тумани аҳолисига табиий газдан 1 млрд сўмдан зиёд маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинди

Базавий нормадан ортиқча фойдаланилган табиий газ учун қўлланилган қўшимча коэффициент бўйича эксперимент Юнусобод туманида ўтказилган. 2019 йилнинг 1 январида бошланган эксперимент 2020 йил 1 апрелда тўхтатилган. Аммо, кейинги уч ой давомида ҳам истеъмолчиларга фойдаланган газ учун мазкур «эксперимент» бўйича оширилган тарифда ҳисоб-китоблар амалга оширилган. Бу ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган. Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида…

“Сюрприз”ли sim карта

🔎 ИСТЕЪМОЛЧИДАН ХАТ ❗️Телефон рақамини сотиб олаётганда, аввалги абонентнинг муаммоларини ҳам сотиб олишингиз мумкин. 📱Ойнинг бошида мен Ucell рақамини сотиб олдим. Ҳисобимни 5000 сўмга тўлдирганимдан, сўнг менга абонент рақами ҳисоб рақамидан 36 цент олиб қўйилганлиги тўғрисида хабар юборилган SMS келди. 👉“Биз ушбу телефон рақамида кўрсатилган қарзни олиб ташладик” – мурожаатимдан кейин уяли алоқа компаниялари вакиллари…