Концерт бекор қилинди, истеъмолчига чипта пули қайтарилди

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Тошкент шаҳар ҳудудий тузилмасига В.Т.Угайдан мурожаат келиб тушди. Унда 600 000 сўмга Zivertt концертига сотиб олинган чипта муаммоси баён этилган. Истеъмолчи В.Т. Угай ушбу масаласини ҳал этишларини сўраб концерт ташкилотчиси «Iticket Ingruz» МЧЖнинг масъулларига мурожаат қилди. Ўз навбатида «Iticket Ingruz» МЧЖ истеъмолчига чипта пулини, уни сотиб олинган кассадан қайтариб олиши…

Сирдарё вилояти. Биласизми суюлтирилган газнинг нархи қанча: 22 400 сўмми ёки 27 000 ми?

Ҳақиқатан ҳам бу кўпчиликни қизиқтирган савол бўлиши мумкин. Албатта,бу борада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 июлдаги 633-сонли қарорининг 1-иловаси билан ҳар битта тўлдирилган суюлтирилган газ баллонларининг нархи 1120 сўмдан 20 кг учун 22 400 сўм белгилаб берилган. Хусусан, Сирдарё вилояти Боёвут тумани ва Бахт шаҳар ҳудудида истиқомат қилувчи аҳоли бундан бехабар бўлиб, газ…

COVID-19 ни даволашда қўлланиладиган дори воситаларининг нархлари тўғрисида маълумот

Охирги вақтларда республикада “Ремдесивир” вирусга қарши дори воситаси ҳамда “Инфлювак” гриппга қарши вакцинасига бўлган талаб кескин ошганлиги кузатилмоқда. Мазкур дори воситаларининг нархи бугунги кунга келиб мос равишда 1 800 000 сўм ва 250 000 сўмни ташкил этмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 31 октябрдаги 2647-сонли қарорига мувофиқ, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя…

358 479 нафар истеъмолчидан жами 1,2 млрд. сўм ортиқча тўлов олинган

Ҳар бир истеъмолчи маиший чиқиндиларни йиғиш ва олиб чиқиш бўйича ҳисоб-китоблар ва хизмат кўрсатиш тартибини мутасадди ташкилот томонидан билишга ҳақлидир. Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ва унинг ҳудудий тузилмаларига истеъмолчилардан жойларда қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар сифатсиз амалга оширилаётганлиги юзасиджан кўпалаб мурожаатлар келиб тушмоқда. Жумладан,…

Сирдарё вилояти. Хатоларга тўла китоб

Аслида китоблар, ўқув қўлланмаларининг имловий хатолар билан нашрдан чиқиши ачинарли ҳолдир. Сир эмас, бундай камчиликларга йўл қўйилишининг албатта, салбий таъсири катта бўлади. Ўзбекистон Республикаси Монополияга карши курашиш кўмитаси ҳузуридаги Истеьмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг “Call center”га мурожаат қилган А.Б.нинг эътирози ҳам айнан шу мавзуда бўлди. Мурожаатчи Tedbook.uz сайти орқали инглиз тили ўқув қўлланмасига буюртма берган…

Ташқи реклама объектлари (конструкциялари) бўйича муҳокамаларга муносабат

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг биринчи ва иккинчи даражали марказий қатнов кўчаларида юқори технологияли ташқи реклама объектлари (конструкциялари)ни ўрнатилиши муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Бугунги кунда Тошкент шаҳрида 7100 дан ортиқ реклама объектлари (конструкциялари) мавжуд бўлиб, уларнинг 174 тасини (2,4%) видео экранли ташқи реклама объектлари (конструкциялари) ташкил этади. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралда «Ташқи реклама бозорини тартибга солиш…

Қашқадарё вилояти. Уй учун янги эшиклар

“Ҳа, албатта, янги эшиклар чиройли ва эстетик тайёрланган бўлса атрофдагиларга уй эгасининг қандай дид эгаси эканлигини кўрсатади, – ҳаёлидан ўтказди буюртмаси 6 миллион 400 минг сўмга тушган Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида истиқомат қилувчи истеъмолчи. Аммо 100% тўловлар амалга оширилишига қарамай дўкон эгалари белгиланган муддатда эшикларни тайёрлаб тугатмаган. Бунинг натижасида истеъмолчи уни 2 ой кутишига тўғри…

Маҳсулот учун нарх битта, аммо кассада бошқа нарх

Интернет саҳифаларидан бирида истеъмолчи мазкур мурожаатни эълон қилганди. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги бу ҳолатга тушунча беради: Дўконларда нарх ёрлиғи аниқ оммавий таклиф ҳисобланади ва шунинг учун сотувчи товарни истеъмолчига айнан шу таклифда кўрсатилган нархда сотиши шарт. Кўпинча бундай муаммога дуч келганда истеъмолчилар ўзларининг қонуний ҳуқуқларини “ТЎҒРИ” ҳимоя қилишни билмайдилар. Ҳурматли истеъмолчилар, қонунчиликка таяниб, ўз…

Қашқадарё вилояти. АЙБ КИМДА – КАССИРДАМИ ЁКИ ТЕРМИНАЛДА?

Истеъмолчи Х.Фнинг мурожаатида ўғли Т.Э. Шаҳрисабз шаҳридаги 2-сонли кўз касалликлари шифохонасида даволангани учун тўловни амалга ошириш жараёнида шифохона кассири томонидан 412 000 сўм пулни пластик карточкадан икки марта яъни 824000 сўм ечиб олинганидан шикоят қилган. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Қашқадарё вилояти ҳудудий тузилмаси ходимлари томонидан ўтказилган ўрганишлар ва таҳлил натижаларига кўра шифохона кассасидаги терминалнинг…

Сурхондарё вилояти. Янги музлатгичимни алмаштириб берсангиз

Жорий йилнинг февраль ойида истеъмолчи Сурхондарё вилояти Ангор туманида жойлашган тижорат бозоридан “Pozis” русумли музлатгични савдо дўконидан 2 900 000 сўмга харид қилган. Аммо истеъмолчининг хурсандчилиги узоққа чўзилмади. Музлатгич кафолат муддатидаёқ носозлигини кўрсатди. Истеъмолчининг дўкон сотувчига қилган эътирозлари жавобсиз қолаверди. Товарнинг пули ҳам қайтарилмади, таъмирлаб ҳам берилмади… Сотувчи харидорни овора қилишдан нарига бормади. Шундан сўнг…