Жиззах вилояти. Наҳотки битта машина аккумулятори тўрт марта алмаштирилса . . .

Жиззах вилояти. Наҳотки битта машина аккумулятори тўрт марта алмаштирилса . . . Харид қилинган аккумуляторни алмаштиришдан сотувчи сира чарчамади, аммо харидорнинг бундан қаттиқ асаби бузилди, автомобиль билан боғлиқ режалаштирган ишларини бажара олмади, энг ёмони вақти зое кетди. Истеъмолчини овора ю сарсон қилган бу муаммога биров ишонади, бошқаси ишонмайди. Наҳотки аккумулятор харид қилган одам шунчалик ҳам…

Графикка бир мартагина амал қилинмагани натижасида 6,5-7 тонна чиқинди йиғилиб қолинишига ишонасизми?

Бу рақам “Тоза ҳудуд” ДУК томонидан биргина маҳалладан, атиги бир мартагина маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетмаганлиги натижасида юзага келган. Энди бу тоннани кўрсатган рақамни икки-уч маротабага кўпайтириб ҳисобланса, қанча ахлат уюмлари тўпланиб қолишини билиш мумкин. Маълумки, ҳозир кузги-қишки мавсум. Чиқиндилар бирмунча кўпаядиган вақт бўлганлиги сабабли уларни ўз вақтида, белгиланган муддатда ташиб кетилиши зарур. Акс ҳолда…

ДИМЛАНГАН КОНСЕРВА ГЎШТ МАҲСУЛОТЛАРИНИ (ТУШЁНКА) ТАНЛАШДА НИМАЛАРГА ЭЪТИБОР БЕРИШ КЕРАК?

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг экспертиза натижалари Кўпчилигимиз севиб истеъмол қиладиган маҳсулотлардан бири бу консерваланган гўшт маҳсулотларидир. Дўконлар ва савдо мажмуалари расталарини турли хил гўшт консервалари билан тўлиб тошганлигига гувоҳ бўлишимиз мумкин. Димланган консерва гўшт маҳсулотлари ассортиментига ҳар доим ҳам истеъмолчилар томонидан талаб юқори бўлган. Истеъмолчининг консерваланган гўштни танлашдаги асосий муаммоси бу маҳсулотнинг маҳкамланган идишларда…

Истеъмолчидан мурожаат

“Қашқадарё ҲЭТ” АЖ томонидан истеъмолчи Мўмин Холмуродов хонадонига янги замонавий ҳисоблагич ўрнатилганда ҳисоблагичнинг ишлаш жараёнлари ҳақида истеъмолчига тушунча бериб ўтилмади. Бу билан таъминотчи корхона томонидан Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 4-моддаси талаблари бажарилмади. Унга кўра, ҳар бир истеъмолчи товар (иш,хизмат) ҳақида, шунингдек, ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) ҳақида тўғри ва тўлиқ маълумот олиш…

Агар IMEI-коди мавжуд бўлмаса…

Истеъмолчидан мурожаат: Мен Қўқон шаҳри Туркистон кўчасида жойлашган “Live story” дўконидан Redmi Note 4 маркали уяли телефонни 1 850 000 сўмга сотиб олган эдим. Аммо бир ойдан сўнг, телефоннинг IMEI-коди рўйхатдан ўтказилмаганлиги маълум бўлди ва мен дўкон сотувчисига бу ҳақда мурожаат қилдим. Кафолат муддати бўлишига қарамасдан мурожаатимни рад этишди. Ушбу масала юзасидан амалий ёрдам беришингизни…

Дори воситаларининг нархи асоссиз оширилганлиги аниқланди

Қашқадарё вилояти. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Қашқадарё вилояти ҳудудий тузилмаси дорихоналарда белгиланган тартибда профилактика ва назорат тадбирларини амалга оширмоқда, ҳудуддаги барча дорихона фаолияти билан шуғулланадиган тадбиркорлар огоҳлантириб борилмоқда. Бу тадбирлар иммунитетни мустаҳкамлаш ва вирусларга қарши дори воситаларига нархларнинг асоссиз равишда ошириб юборилишининг олдини олади. Ҳудудий тузилма томонидан айниқса кўплаб истеъмолчиларнинг эътирозларига сабаб бўлган Қарши…

Ким айбдор? Ишлаб чиқарувчими ёки етказиб бериш хизматими?

Истеъмолчи Н.М. хонадонига келтирилган буюртма сифатсиз чиқди. Тайёрланган дераза ром ойналари ва эшик дастаги синиқ ҳолда ўрнатилди. Тадбиркор уларни алмаштириб беришга ваъда берди. Аммо орадан анча вақт ўтса ҳамки камчиликлар бартараф этилмади. Истеъмолчини ташвишга солгани олдинда куз-қиш фасли, хоналар иссиқ бўлиши керак. Тадбиркордан эса дарак бўлмади. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг ишонч телефонига тушган мазкур…

“ТОВАР АЛМАШТИРИЛМАЙДИ…”  БУ ҚОНУНИЙМИ?

ИСТЕЪМОЛЧИДАН МУРОЖААТ: ИСТЕЪМОЛЧИДАН МУРОЖААТ: Пойтахтимиздаги савдо марказларидан биридаги дўкондан 50% чегирма билан сотилаётган 1 350 000 сўмлик чармдан тикилган оёқ кийимини 670 000 сўмга чегирма нархида сотиб олдим. Кассада харидорлар учун ёзув бор экан – “Чегирма қилинган товар алмаштирилмайди ёки қайтариб олинмайди!”. 🤷‍♀️ “Бу қишки пойабзални онамга совға тарзда олаяпман, мабодо ўлчами мос келмаса, уни…

БИР КУНДА ҲАЛ ҚИЛИНГАН МУРОЖААТ

Ҳаммага маълумки, жорий йилда карантин чекловлари киритилганлиги сабабли оммавий тадбирлардан концерт ва бошқа томошаларга чипта олган баъзи истеъмолчилар чипта пулларини қайтара олмадилар. Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи Г.М. ҳам “Истиқлол” санъат саройи кассасидан сотиб олган чипта пулини қайтарилишида муаммога учради. Истеъмолчининг бу ҳақда билдирган мурожаати Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан “OZODA-NUR” МЧЖнинг маъсул ходимларини жалб…

Қорақалпоғистон Республикаси. Замонавий газ ҳисоблагичларини ўрнатишда 110 минг сўм талаб қилинди

Истеъмолчи С.М.Тахиатош тумани Абат Макан ОФЙда истиқомат қилади. Газ таъминоти идораси томонидан мазкур ҳудудга замонавий ҳисоблагичлар ўрнатила бошланганидан барча мамнун бўлди. С.М. хонадонида ҳам олдинги ҳисоблагич ўрнига янгиси ўрнатилди. Иш ниҳоясида кўрсатилган хизматлар учун 110 минг сўм олинди. Истеъмолчи олдинига бунга эътибор қаратмади, аммо бу хизматларнинг бепул бажарилиши кераклигини билгач газ таъминоти идорасига мурожаат қилди.Мурожаатлар…