Эксклюзив дизайн янги уйнинг “сири”ни очиб қўйди

Лойиҳадагидек ёпилмаган уй шифти 27 584 375,0 сўмга қайта таъмирланди. Баъзи пудратчилар томонидан қурилаётган уйлар гўё “мендан кетгунча, эгасига етгунча…”, ёки “билса ҳазил билмаса чин” деган усулда қурилаётганидан кўз юмиб бўлмайди. Нима бўлган тақдирда ҳам уйлар пишиқ-пухта, аниқ лойиҳа асосида қурилиши шарт. Ахир уйдан инсонлар узоқ йиллар давомида фойдаланишади, унда хавфсиз ва хотиржам яшашлари зарур.…

Қандай сифатдаги маргариндан фойдаланасиз?

Маргарин пишириқ маҳсулотларининг ажралмас ва муҳим таркибий қисми бўлиб, пишириқларнинг ташқи кўриниши ва таъмини оширишга хизмат қилади. Дўконларда маргаринлар танлови катта, сир эмас, шунга қарамай ҳар бир уй бекаси уни ўз танловига кўра харид қилади. Аммо сиз танловингизда адашмадингизми ва қайси сифатдаги маргариндан фойдаланасиз? Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан МАРГАРИН маҳсулотининг навбатдаги долзарб экспертизаси…

БИР ХОНАДОНДАГИ УЧ ОИЛАГА БИТТА ГАЗ БАЛЛОН ЕТАДИМИ?

“Биз 10 кишидан ортиқ жон битта хонадонда яшаймиз. Бизнинг газга эҳтиёжимиз катта. Яшаётган ҳудудимизда табиий газ йўқ. Боз устига суюлтирилган газ ҳам бугунги кунда муаммо бўлиб қолмоқда. Нега деганда, 3 та оила учун битта газ баллони камлик қилади. Биз бир неча маротаба масъулларга ушбу масалада мурожаат қилдик, аммо натижа йўқ. Илтимос, бизнинг хонадонга яна газбаллон…

СУВИ ИСИТИЛМАЙДИГАН НОСОЗ МОСЛАМА ТАЪМИРЛАНДИ

Ҳақиқатан ҳам сувни иситиб бермайдиган идиш ювиш машинасидан нима фойда? Истеъмолчи С.Қ.нинг 2018 йили сотиб олган “Artel” идиш ювиш мосламаси бир йилда тўрт марта ишлатилди, холос. Аммо шунга қарамай, мосламадаги эҳтиёт қисми сувни яхши иситмагани ва бошқа камчиликлари сабаб икки йилда икки марта бузилган. Бу ҳақда сервис хизматига мурожаат қилган. Таъмирлаш бўйича белгиланган 10 кунлик…

Суюлтирилган газ нархи қанча? Саволим жавобсиз қолди-ку…

Фарғона вилояти – Суюлтирилган газ баллонлари тўлдириш учун мендан 40 минг сўм тўлашимни айтишди. Мен бу суммани тўладим, қўлимда касса чеки бор. Лекин суюлтирилган газ нархи ҳақидаги саволимга газ идораси ходимлари томонидан менга тегишли тушунтириш берилмади, шу тўғрими? – Истеъмолчи А.С.   Мутахассис жавоби: Мурожаатингиз Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан «Ҳудудгаз Фарғона» газ таъминоти филиали…

ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИМИЗ ҚАРЗДОР ЭМАС, ҲАҚДОР БЎЛИБ ЧИҚДИ…

Ёхуд яна ечимини топган зиддиятли масала ва мурожаатлар ҳақида Бугунги кунда юртимизда инсонни, “оддий” одамларни рози қилиш, мансабдорларнинг улар билан муросаи мадора билан ишлашларига кунда кунора тўқнаш келяпмиз. Авваллари қайсидир “эшик”ка мен ҳақман, менинг ҳам дардимни эшитинг, деб борсангиз, сизни эшитиш тугул қабул қилишларининг ўзи бир муаммо эди. Минг шукурки, бугун ҳар бир ташкилот ўз…

СУҒУРТА ҚОПЛАМАСИ – 3 000 000 СЎМ ТЎЛАБ БЕРИЛДИ

Суғурта полисининг қоидаларига кўра, суғурта ҳодисалари юз берганда суғурта ҳимояси тақдим этилади. Аммо “NEW LIFE INSURANCE” СК МЧЖнинг Наманган филиали имзолаган «Паноҳ» ҳаёт ва соғлиқни суғурта қилиш полиси (50/0086-LHC1) бўйича истеъмолчига бу хизматни кўрсатмади яъни суғурта қопламаси тўлаб бермади. Устига устак суғурта ҳодисаси юз бермаган, деган хулоса ҳам берилди. Дарҳақиқат, жорий йилда мазкур компаниянинг Наманган филиали томонидан…

80 та  ХОНАДОННИНГ МУАММОСИ БИТТА – ИЧИМЛИК СУВИ

Косонсой тумани Бешкетмон МФЙда истиқомат қилувчи истеъмолчи У.Б. мурожаати ижобий ҳал этилгани учун 80 та хонадон аҳли Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигидан миннатдор бўлди. Мазкур муаммо Қўқинбой массивида қурилган намунавий уйларда ичимлик суви йўқлиги, аҳоли бунинг оқибатида рўзғорда қийналаётганидан келиб чиққан. Агентликнинг Наманган вилояти ҳудудий тузилма ходимлари “Озод” МЧЖ қурилиш корхонаси, “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ…

Концерт бекор қилинди, чипта пули қайтариладими?

Истеъмолчидан мурожаат: Мен “MILLION” жамоаси концерти учун 6 чиптани 560 000 сўмга сотиб олган эдим. Пандемия сабабли концерт қолдирилди. Менга пулларимни кайтариб олишда амалий ёрдам беришингизни сўрайман. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг ишонч телефони орқали қилинган мурожаатга аниқлик киритиш мақсадида “Bravo music” МЧЖга сўров хати юборилди. Агентлигнинг Реклама фаолиятини тартибга солиш бошқармаси томонидан мурожаат атрофлича…