Тажрибада кузатилганидек, мурожаатлар баъзида гўёки мавсумий. Кузги -қишки фаслларда газ, электр энергияси, иссиқлик манбаи муаммолари билан боғлиқ. Булар хизмат кўрсатувчи корхоналар томонидан шартнома шартларига амал қилмаслиги боис юзага келмоқда.
Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида истиқомат қилувчи истеъмолчи Ф.Режаповни аризаси ҳам иссиқлик манбаидан бўлди.
Ф.Режапов табиатан жуда ҳам тартибли,коммунал тўловларини ўз вақтида тўлашга одатланган. Лекин бундай қарздорлик ҳолати қаердан,қандай келганига ҳайрон бўлди.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлигига тушган ариза ўрганиб чиқилди.Унда Тошкент шаҳар «Тошиссиққуввати» ДУК томонидан «Иссиқлик энергиясини етказиб бериш ва унга ҳақ тўлаш тўғрисида»ги 04000100539-рақамли шартномага асосан иссиқлик энергияси учун 54,8 м2 майдонидан келиб чиққан ҳолда ва ҳисоблагич кўрсаткичи 177м3 маълумот бўйича ҳақиқатан ҳам нотўғри киритилганлиги сабабли асоссиз қарздорлик келиб чиққан.
Масала ойдинлашди. Мазкур ҳудудга масъул ходимнинг тўловларни нотўғри расмийлаштирилиши оқибатида 547 465,71 сўм асоссиз қарздорлик келиб чиққан экан.Ф.Режапов хонадони эса аксинча 2019 йил 22 ноябрь ҳолатига олдиндан 105 374,62 сўм тўлови борлиги бўйича маълумотга эга бўлди.
6,779