Наманган вилоят, Наманган шаҳар, Ишонч маҳалласида яшовчи М.Ғаниеванинг 2020 йил 6 майдаги Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ишонч телефони”га қилган мурожаати Ўзбекистон Республикаси монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан ижобий ҳал этилди.
Мурожаат Агентликнинг Наманган вилоят ҳудудий тузилмаси томонидан ўрганилганда истеъмолчи Тошкент шаҳридаги “MOGO LEND” МЧЖдан 4500 АҚШ доллари эквиваленти миқдорида автокредит олганлиги, кредитни қайтариш графигига асосан ҳар ойда 5 392 000 сўмдан тўлаганлиги, карантин даврида ишламаётганлиги сабабли кредит асосий қарзи ва ҳисобланган фоизларини тўлашга имконияти мавжуд эмаслиги маълум бўлди.
Шундан сўнг, Агентлик аралашуви билан кредит шартномасига мувофиқ фуқаро томонидан жорий йилнинг апрел ва май ойлари учун белгиланган тўлов суммасининг учдан бир қисми тўлаб берилди ва тўлов амалга оширилгандан сўнг, ойлик тўловлар автоматик тарзда 2-3 ой муддатга қўшимча фоиз ҳамда пеня ҳисобламаслик шарти билан узайтириб берилди.
8,731