Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлигига автомобиль сотиб олишда муаммога дуч келган яна бир истеъмолчидан мурожаат келиб тушди. Истеъмолчи ва “Сирдарё Автотеххизмат” МЧЖ ўртасида тузилган шартномага мувофиқ, истеъмолчи “Cobalt” автотранспорт воситаси учун 100% лик тўловни амалга оширган. Бироқ етказиб бериш муддати ўтиб кетганига қарамасдан автотранспорт истеъмолчига етказиб берилмаган. Истеъмолчи унга автотранспорт қачон етказилиши тўғрисидаги савол билан жамият вакилларига мурожаат қилган. Бир қанча уринишлардан сўнг, “Сирдарё Автотеххизмат” МЧЖ вакиллари англашилмовчилик юз бергани ва бир шартнома икки истеъмолчи билан тузилгани ҳамда автотранспорт воситасининг нархи ошганлиги сабабли яна 13 млн. сўм миқдоридаги маблағ тўланиши лозимлигини таъкидлашган. Табиийки, истеъмолчи бундан маблағни тўлашдан бош тортди ва олдиндан амалга оширган маблағларини қайтаришларини талаб қилди.
Мазкур ҳолат юзасидан Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлиги Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ўрганиш олиб борилди. Натижада, истеъмолчи муаммоси ижобий ҳал қилинди ва “Сирдарё Автотеххизмат” МЧЖ томонидан истеъмолчига 87 млн. миқдордаги пул маблағлари қайтарилишига эришилди.
5,534