Андижон вилояти. БУЛОҚБОШИ ВА ХЎЖАОБОДДА САЙЁР ҚАБУЛ ТАШКИЛ ЭТИЛД
Жорий йилнинг 28 февраль куни Андижон вилояти ҳокимлиги билан келишилган ва Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳамда қўмита ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини химоя қилиш Агентлиги томонидан тасдиқланган қўмита ва агентлик раҳбариятининг 2020 йилда ўтказилиши белгиланган сайёр қабуллар режа жадвалига асосан Булоқбоши ва Хўжаобод туманларида сайёр қабуллар ташкил этилди.
Ушбу сайёр қабулда Истеъмолчилар ҳуқуқларини химоя қилиш Агентлигининг директори Э. Хаитметов, Монополияга қарши курашиш қўмитаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Ш. Хайдаров ҳамда бошқарма бошлиғининг ўринбосари – Истеъмолчилар ҳуқуқларини химоя қилиш ва реклама фаолиятини тартибга солиш бошқармаси бошлиғи Б. Баходировлар қатнашди ва туман аҳолиси ҳамда тадбиркорларининг мурожаатлари тингланди.
Аҳоли ва тадбиркорлар томонидан берилган мурожаатлар жойида ўз ечимини топди.
Андижон вилояти Монополияга қарши курашиш бошқармасининг Ахборот хизмати.
5,654