Долзарб муаммо: яроқлилик муддати ўтган маҳсулот

Ҳар куни биз озиқ-овқат дўконига кириб маҳсулот харид қиламиз, албатта улар, биринчи навбатда, сифатли ва хавфсиз бўлиши лозим. Бироқ, афсуски йирик ва кичик савдо дўконлари расталарида ишлаб чиқариш санаси ёки сақлаш муддати кўрсатилмаган озиқ-овқат маҳсулотларини тез-тез учратиш мумкин. Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига ўтган 2020 йил давомида яроқлилик…