Янги автомобилга янги радиатор

Фуқарога “Ситора Авто Савдо” МЧЖ томонидан шартнома асосида янги “Damas-2” автомашинаси ўз вақтида етказиб берилди. Аммо, фуқаронинг хурсандчилиги узоққа чўзилмади. Ташқи кўринишидан ҳеч бир камчилик сезилмаган “Damas”нинг нуқсони кўп ўтмай безовта қила бошлади. Истеъмолчи носозликни бартараф қилиш мақсадида, устахонага мурожаат қилганида, радиатор носозлиги аниқланди. Янги автотранспорт воситасининг радиатори қанча вақтда носоз ҳолга келиши мумкин? МЧЖ…

Тарғибот тадбири ўтказилди

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлигининг Бухоро вилоят ҳудудий тузилмаси томонидан Бухоро тумани Тиббиёт бирлашмаси ходимлари учун учрашувлар ташкил этилди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинганлигининг 25 йиллиги муносабати билан ўтказилиб, унда истеъмолчиларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ва унинг амалда қўлланиши ҳақида батафсил тушунтириш берилди. Учрашувда ходимларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан жавоб берилди.

Истеъмолчи ким ва унинг ҳуқуқлари нимадан иборат?

Истеъмолчи ким ва унинг ҳуқуқлари нимадан иборат? Мазкур савол билан Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлигининг Бухоро вилояти ҳудудий тузилмаси мутахассислари Когон тумани 5-умумтаълим мактабида таҳсил олувчи ўқувчиларга мурожаат қилишди. Ташкил этилган учрашув Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинганлигининг 25 йиллиги муносабати билан ўтказилиб, унда ёшлар учун истеъмолчиларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ва унинг амалда…

Оператор фойдаланувчиларга қандай маълумотларни бепул тақдим этиши керак?

ИСТЕЪМОЛЧИДАН САВОЛ: Оператор фойдаланувчиларга қандай маълумотларни бепул тақдим этиши керак? МУТАХАССИС ЖАВОБИ: Оператор, провайдер, дилер ва эшиттирувчилари томонидан маълумот хизматлари ташкил қилиниши керак, бунда фойдаланувчиларга қуйидагилар тўғрисида бепул маълумот берилади: а) телекоммуникациялар тармоғидан фойдалана олиш тартиби; б) телекоммуникациялар тармоғидан фойдалана олишни тақдим этиш нархи; в) телекоммуникация хизматларини кўрсатиш шартномасини тузиш; г) оператор (провайдер) томонидан кўрсатиладиган хизматлар…