Замонавий автомат дарвоза бир ҳафта хизмат қилди

Қорақалпоғистон Республикаси. Истеъмолчи ҳуқуқлари эса қонуний тикланди Нукус туманида яшовчи истеъмолчи чиройли,  сифатли ва  энг асосийси  замонавий автомат дарвозага буюртма беради. Ўрнатилган масофадан бошқариш пультли дарвоза ўн тўрт миллион сўмдан ортиқ пулга харид қилинади ва бор-йўғи бир ҳафта хизмат қилади. Автомат дарвоза очилса ёпилмай, ёпилса очилмай қолади:  бунинг оқибатида автомашина гоҳ ичкарида, гоҳ ташқарида қолиб кетади.…