Маҳсулот учун нарх битта, аммо кассада бошқа нарх

Интернет саҳифаларидан бирида истеъмолчи мазкур мурожаатни эълон қилганди. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги бу ҳолатга тушунча беради: Дўконларда нарх ёрлиғи аниқ оммавий таклиф ҳисобланади ва шунинг учун сотувчи товарни истеъмолчига айнан шу таклифда кўрсатилган нархда сотиши шарт. Кўпинча бундай муаммога дуч келганда истеъмолчилар ўзларининг қонуний ҳуқуқларини “ТЎҒРИ” ҳимоя қилишни билмайдилар. Ҳурматли истеъмолчилар, қонунчиликка таяниб, ўз…

Қашқадарё вилояти. АЙБ КИМДА – КАССИРДАМИ ЁКИ ТЕРМИНАЛДА?

Истеъмолчи Х.Фнинг мурожаатида ўғли Т.Э. Шаҳрисабз шаҳридаги 2-сонли кўз касалликлари шифохонасида даволангани учун тўловни амалга ошириш жараёнида шифохона кассири томонидан 412 000 сўм пулни пластик карточкадан икки марта яъни 824000 сўм ечиб олинганидан шикоят қилган. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Қашқадарё вилояти ҳудудий тузилмаси ходимлари томонидан ўтказилган ўрганишлар ва таҳлил натижаларига кўра шифохона кассасидаги терминалнинг…

Сурхондарё вилояти. Янги музлатгичимни алмаштириб берсангиз

Жорий йилнинг февраль ойида истеъмолчи Сурхондарё вилояти Ангор туманида жойлашган тижорат бозоридан “Pozis” русумли музлатгични савдо дўконидан 2 900 000 сўмга харид қилган. Аммо истеъмолчининг хурсандчилиги узоққа чўзилмади. Музлатгич кафолат муддатидаёқ носозлигини кўрсатди. Истеъмолчининг дўкон сотувчига қилган эътирозлари жавобсиз қолаверди. Товарнинг пули ҳам қайтарилмади, таъмирлаб ҳам берилмади… Сотувчи харидорни овора қилишдан нарига бормади. Шундан сўнг…