АНОНС.

Бугун 29 июнь соат 19.00 да “Ўзбекистон” телеканалининг “МУНОСАБАТ” ток-шоуда “Истеъмолчи қонун ҳимоясида!” мавзуидаги кўрсатувда Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги директори Элмурот Хаитметов ҳам иштирок этади. МАРҲАМАТ, ТОМОША ҚИЛИНГ!

ЭКСПЕРИМЕНТ ТЎЛОВЛАР ТЎХТАТИЛДИ

Юнусобод тумани энергия ресурслари истеъмоли учун белгиланган тарифга мувофиқ ҳисоб-китобларни амалга оширадиган бўлди. Ушбу электр энергияси ва табиий газ истеъмолининг базавий нормаларини қўллаш бўйича жорий этилган эксперимент Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 июндаги 01-06/1-3465-сон баёнининг 25-бандига асосан тўхтатилди. Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб эксперимент тариқасида: а) аҳоли истеъмоли учун электр энергияси…

Реклама фаолиятида ҳам рекорд кўрсаткичлари мавжуд бўлиб, энг қиммат реклама ролиги ўрта меъёрдаги Голливуд блокбастерига таққослаганда тенг бўлиши ҳам мумкин. Жозибали гўзал Николе Кидман машҳур атир брендининг ҳашаматли рекламасида иштирок этди. Ушбу реклама тарих соҳасидаги энг қиммат реклама ҳисобланади.

Сирдарё вилояти. ҚОНУННИ БИЛМАСЛИК ЖАВОБГАРЛИКДАН ОЗОД ҚИЛМАЙДИ

Интернет бугунги кунда бизнесни ривожлантиришда энг самарали ва тезкор ёрдамчилардан бири бўлиб, унда Telegram мессенжери алоҳида ўрин тутади. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Сирдарё вилояти ҳудудий тузилмаси «Yagona Guldasta» МЧЖга тегишли, маҳсулот сотилишини осонликча тахмин қилиш мумкин бўлган http: t.me/optomvinovodka телеграм каналини ўрганиб чиқди. Ўзбекистон Республикаси “Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига кўра, тамаки, тамаки маҳсулотлари ва…

Фарғона вилояти. Айнан рекламадагидек эмас…

“Booknomy” онлайн-дўкони 10 кун ичида буюртмани етказиб бериши зарур эди, дейди ундан норози бўлган истеъмолчи. Аммо орадан 20 кун ўтса ҳам буюртмасидан дарак бўлмади. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Фарғона вилояти ҳудудий тузилмаси “Booknomy” онлайн-магазин вакиллари билан боғланишди, натижада ваъда қилинган китоб эгасига келтириб берилишига эришилди.