Фарғона вилояти. “Кунимиз сув ташиш билан ўтяпти” мурожаатига муносабат

“МАҲАЛЛАМИЗГА СУВ КЕЛГАНИ УЧУН АГЕНТЛИКДАН МИННАТДОРМИЗ” “Маҳалламизда 120 та хонадон яшайди. Томорқадан олинадиган даромад билан тирикчилигимизни ўтказамиз. Қатор йиллардан бизни ичимлик суви муаммоси қийнаб келаётганди. Ҳудудимиз 2018 йилда “Обод қишлоқ” давлат дастурига киритилди ва негадир қурилаётган 1 дона янги ичимлик суви минораси ҳамда 2,1 км ичимлик суви тармоғи тортиш ишлари якунига етказилмасдан қолиб кетди. Маҳалла…

Тошкент вилояти. НОСОЗ ҚУВУРЛАР ЯНГИСИГА АЛМАШТИРИЛДИ

• Юқоричирчиқ тумани “Ўзбекистон” МФЙ, Даутбеков кўчаси аҳолисининг маҳаллий ташкилотларга қилган мурожаатлари натижа бермади • Муаммо: сув босими паст, куннинг иккинчи қисмида эса сув таъминоти ўчиб қолади • Носоз қувурлар янгисига алмаштирилиб,муаммо бартараф этилди Ичимлик суви танқислиги “Ўзбекистон” МФЙ, Даутбеков кўчасида истиқомат қилувчи бир қанча хонадон аъзоларини ташвишга солди. Бир эмас, бир неча йиллардан буён…

Тошкент вилояти. 5 кунлик муддатда ҳал этилган мурожаат

• “Карантин” – истеъмолчилар ҳуқуқларини бузиш учун имкониятми? • А.Разаков автомашина учун 100 фоиз тўловни амалга оширган,аммо… • “LION MOTORS” МЧЖ автосалони тузилган шартномага амал қиладиган бўлди Бугунги кунда баъзи автосалонларда “карантин” ниқоби остида истеъмолчилар билан тузилган шартнома шартларини асоссиз равишда бажармаслик ҳолатлари ҳам учраб турибди. Хусусан, Тошкент вилоятида истиқомат қилувчи А.Р. “LION MOTORS” МЧЖ…

Хоразм вилояти. 2 миллион 950 минг сўм истеъмолчи фойдасига ҳал этилди

Хонқа туманидан истеъмолчи Х.Б.нинг савдо соҳасида ҳуқуқлари бузилгани ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонасига йўллаган мурожаати Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Хоразм вилояти ҳудудий тузилмаси томонидан ўрганиб чиқилди. Ҳақиқатан ҳам истеъмолчи билдирган фикри тўғри эканлиги, яъни 2 миллион 950 минг сўмга сотиб олинган телевизори қисқа муддатда носоз аҳволга келганлиги маълум бўлди. Сотувчига Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг…

Бухоро вилояти. “Бухороавтотеххизмат” МЧЖ истеъмолчи мурожаатига жиддий қарайдиган бўлди

• Истеъмолчи харид қилган автомашинаси учун захира ғилдираги берилмаган • Уч ой ўтди, аммо бу ваъда ваъдалигича қолди… У.М.нинг 2020 йил 17 апрелда Ўзбекистон Республикаси Президентига веб-сайт орқали қилган мурожаати Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан кўриб чиқилди. Мазкур мурожаатда истеъмолчи сотиб олган автомашинаси учун захира ғилдираги берилмаганлиги ва орадан…

Самарқанд вилояти. ТЕЛЕВИЗОР СИФАТЛИСИГА АЛМАШТИРИЛДИ

Самарқанд шаҳрида истиқомат қилувчи И.Ғ.нинг 2018 йилнинг 31 мартида сотиб олган TV FRT-Led 43/A9000 Smart русумли телевизорида жорий йилнинг 21 апрелида носозлик юзага келган. Яъни телевизор хира кўрсатиб, овози ҳам чиқмай қолди. Телевизорни кафолат муддатида таъмирлатиш бўйича қилинган мурожаат пайсалга солинди. Шундан сўнг И.Ғ. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига бу ҳақда шикоятини билдирди. Агентликнинг Самарқанд…

Бухоро вилояти. Шартнома талаблари бузилганди…

Одатда шартнома тузилгач, ундаги ҳуқуқ ва мажбуриятлар икки томон учун бирдек бўлади. Буни барча яхши билади. Аммо баъзида улардан бири шартнома шартларига амал қилмайдиган ҳолатлар ҳам учраб туради. Истеъмолчи Р.Ш. ҳам “Тоза Сув Плюс” МЧЖ билан шартнома тузди. Орадан бир қанча вақт ўтишига қарамай унинг хонадонига тоза сув етказиб берилмади. Ёзнинг иссиқ кунларида айнан сувга…