Диққат, эълон! Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ташкил этилганидан хабадормисиз?

«Ўзбекистон»  телеканали тонги  «АССАЛОМ, ЎЗБЕКИСТОН!»  маънавий-маърифий, кўнгилочар информацион дастурида жорий йилнинг 19 декабрь пайшанба куни соат 6.30-8.00 ва 11.00-12.30да (такрорий) Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузурида фаолият бошлаган Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлиги ва унинг вазифалари ҳақида маълумотга эга бўласиз.

Мебель алмаштирилмайди деганди…

Дарҳақиқат, сотувчининг гапи тўғри деб ўйларсиз, аммо. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 75-сонли қарори Чакана савдо қоидаларида 12 та зарур сифатдаги қайтариб олинмайдиган ва шунга ўхшаш товарга алмаштирилмайдиган ноозиқ-овқат товарлари рўйхатида мебель ҳам бор. Лекин бунинг  битта  қатъий қоидаси бор — товар сифатсиз бўлса харидор уни алмаштиришга ҳақли. Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида истиқомат қилувчи Альбина Бакиева…

Тартибли истеъмолчида қарз?

Тажрибада кузатилганидек, мурожаатлар баъзида гўёки мавсумий. Кузги -қишки фаслларда газ,  электр энергияси,  иссиқлик манбаи муаммолари билан боғлиқ. Булар хизмат кўрсатувчи корхоналар томонидан шартнома шартларига амал қилмаслиги боис юзага келмоқда. Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида истиқомат қилувчи истеъмолчи Ф.Режаповни аризаси ҳам иссиқлик манбаидан бўлди. Ф.Режапов табиатан жуда ҳам тартибли,коммунал тўловларини ўз вақтида тўлашга одатланган. Лекин бундай қарздорлик…

Истеъмолчилик маданиятини хизмат кўрсатувчиларнинг ўзидан бошлаймиз… ёхуд ноанъанавий ўқув семинарлари тўғрисида

Ҳақиқатдан ҳам тадбиркорлик ва истеъмолчилик маданиятини оширишга қаратилган ўқув семинарларининг айнан хизмат кўрсатувчи корхоналарда ташкил этилгани мақсад сари тўғри йўл бўлди. Биринчидан, хизмат кўрсатувчи идора ходимларининг истеъмолчиларга кўрсатаётган хизмати Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўўрисида”ги қонунда белгиланганидек ўз вақтида, тўлиқ ҳажмда ва сифатли бўлишини таъминлаш борасидаги масалаларга эътибори қаратилади. Иккинчидан, хизмат кўрсатувчи идора ходимларининг…

Фойдаланувчи бир киши, аммо тўлов уч кишига…

Пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги “Жўрабек” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи У.С. Дилмуродовга туман Мажбурий ижро бюроси ходими томонидан табиий газ таъминоти учун 444 000 сўм қарздорлиги ҳақидаги маълумотнома тақдим этилганида таажжубга тушгани бежиз эмас. Сабаби У.С. Дилмуродов тўловларни ўз вақтида амалга ошириб келган. Бу ҳақдаги мурожаатга туман газ идораси томонидан истеъмолчи хонадонига тегишли ҳисоблагич рақами бўйича эмас, балки яшовчилар сонига…

Истеъмолчилар ҳуқуқи савдо ва хизмат кўрсатувчининг масъулияти ва мажбуриятини ошириш орқали таъминланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий ва институционал тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 11 сентябрдаги ПФ-5817-сон Фармони билан истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама бозорини тартибга солиш соҳасида ягона давлат сиёсатини ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштиришни амалга оширувчи ваколатли давлат органи сифатида Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги…

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш даражаси сўровлар ўтказиш орқали баҳолаб борилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий ва институционал тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 11 сентябрдаги ПФ-5817-сон Фармони билан истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама бозорини тартибга солиш соҳасида ягона давлат сиёсатини ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштиришни амалга оширувчи ваколатли давлат органи сифатида Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги…